13 August 2018
16:58 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 14 августда кучга кирадиган янги курсини эълон қилди. Абдураҳим Пўлат нима қилади?

Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 14 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси 7,05 сўмга кўтарилиб, 7790,20 сўмга чиққани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 7 августдаги курси:

1 АҚШ доллари - 7790,20 сўм (7783,05 сўм)

1 ЕВРО - 8888,62 (9002.65)

1 Россия рубли - 115,07 (122.96)

1 Жанубий Корея вони - 6,90 (6.93)

1 Қувайт динори - 25715,32 (25725.69)

1 Хитой юани - 1137,95 (1139.39)

1 Туркия лираси - 1212,20 (1531.95)

Эътибор беринг, ўзбек сўминингн курси АҚШдан бошқа ҳамма мамлакатларнинг валюталарига нисбатан бироз юксалган, юксалиш айниқса турк лираси ва рус рублига нисабатн жуда катта. Шубҳасиз, бу – АҚШнинг Россия ва Туркияга қарши киритган санкцияларининг натижасидир. Турк лирасининг курси ҳамма валюталарга нисбатан тушмоқда, долларга нисбатан эса, ўпирилиб тушмоқда. Ражаб Эрдўған ва Владимир Путин паника ичида бир-бирларининг пинжиларига тиқилмоқдалар.

Шавкат Мирзиё ўз вақтида эс-ҳушини йиғиб олмаса, у пинжига тиқилиш учун давлат ҳам тополмай қолади. АҚШ Президенти Доналд Трампдан шу кунларда Ўзбекистондаги "Бирлик" Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатга мактуб келгани ҳам Шавкат Мирзиёга сигнал бўлиши керак.

Ҳар доимгидек, Ўзбекистон Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаганлиги урғуланган.