12 August 2018
11:11 - Халқаро исломий масхарбозлик: Террористик “Толибон” ташкилотининг вакиллари Ўзбекистонга келиб, Ташқи Ишлар Вазирлигида учрашувлар ўтказишибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Ташқи Ишлар Вазирлигига асосланиб, ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, 2018 йилнинг 7-10 август кунлари Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ташкилотининг сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлибди. Террорчилар Ташқи Ишлар Вазирлигида қабул қилинибди ва тарафлар Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашишибди. Бу террористик ташкилотнинг вакиллари шу йил март ойида ҳам Тошкентга келиб, Ташқи Ишлар Вазирлигида учрашувлар ўтказишган эди. Яна шуни эслатиш керакки, Толибон - БМТ тарафидан террористик деб тан олинган, аммо БМТга тупирган Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон ва Саудия Арабистони тарафидан расман тан олинган ташкилотдир.

Куласизми, йиғлайсизми, Ўзбекистондаги демократик мухолифат билан кўришишни ҳам истмайдиган Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режими БМТ тарафидан террористик деб тан олинган “Толибон” вакиллари билан учрашиб, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳақида гаплашишганмиш. Ҳамма исломий террористик ташкилотлар каби асосий мақсади - мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлашиштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилиш ва ҳоказолар бўлган “Толибон” билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкиндир.

Бу кетишда, АҚШнинг буйруғи билан гўёки ҳамкорлик қилаётган “Толибон” ва Ўзбекистондаги тожиклар режими бирга ўлишлари муқаррар.