12 August 2018
08:42 - Ўлаётган Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё даражасидаги шармандалик: Бюджети $1 млрд бўлган Тошкент шаҳри прогноздан $256 млн кўпроқ (!!!) солиқ тўплабди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, кеча Президент Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани иқтисодиётини ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича йиғилиш ўтказибди ва Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўтган вақти ичида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушганини айтибди. Унга кўра, бу пулнинг 1,5 триллион сўми Тошкент шаҳар бюджетига қолдирилармиш ва бу 1,5 триллион сўм тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун, одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш, уй-жойлар, боғчалар қуриш, иш ўринлари яратиш учун ишлатилармиш.

Аммо, нима учундир хабарда йиғилиш қатнашчилар ўрниларидан туриб ва дўппиларини шипга қараб отиб “Офарин Шавкат акамиз!” деб бақирганлари айтилмайди, Тошкентда прогнозга нисбатан 2 триллион сўм кўп солиқ тўплангани шундай олқишларга лойиқ эди, қолаверса, шунча пул қандай қилиб тушганига таҳлил берилиши шарт эди.

Келинг, таҳлилни биз берайлик. Азиз ўқувчиларимиз, Ўзбекистондек давлатнинг президенти қилаётган масхарабозликни тушунишга ҳаракат қилинг. Ана ўшандагина, бу президент раҳбарлигидаги тожиклар режими Ўзбекистонни ўлимга олиб кетаётганини тушунасиз.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг охирги кунларидан бирида Олий Мажлисда нутқ сўзлаб, 2018 йилнинг Давлат бюджетини тайёрлашга раҳбарлик қилган Молия вазирлиги ходимларини "каламушлар" деб ҳақорат қилган, бундай Давлат бюджетини имзоламаслигини айтган бўлса ҳам, бир ҳафтадан кейин ўша бюджетини ҳеч бир ўзгаришсиз, яъни 7,7 миллиард доллар қилиб имзолаган эди. Ўзбекистоннинг аҳолиси 32 миллион, Тошкент шаҳриники 2,5 миллион атрофида, яъни Ўзбекистон аҳолисининг 8 фоизидир.

Лекин, Тошкент пойтахт эканлигини ҳисобга олиб, унинг бюджети 7,7 миллиарднинг 8 фоизидан кўп бўлиши табиийдир. Тахмин қилиш мумкинки, Тошкентнинг бюджети максимум 1 млрд доллар бўлиши мумкин. Лекин, аҳолиси 2,5 миллион бўлган Тошкентдек шаҳарнинг бюджети 1 млрд доллар бўлса, бу - пойтахтимиз гадой шаҳарлигининг исботи-ку! Чунки, аҳолиси Тошкентдан 2,5 баравар кам бўлган Остонанинг 2018 йилга бюджети 1,1 млрд доллар, яъни киши бошига ҳисобласак, Тошкентдан 2,5 баравар кўп.

Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўтган вақти ичида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушганини айтибди. Бу тахминан 257 млн доллардир. Ҳар қандай йиллик бюджет шу йилда бўладиган даромад ва ҳаражатларни тийин-тийинигача ҳисобланиб тузилади. Шундай бўлса ҳам йилнинг охирида бир неча фоизлик фарқлар чиқади. Бу йилнинг 7 ойида эса, Шавкат Мирзиё ёлғон гапирмаётган бўлса, Тошкент шаҳрида прогноздан 25 фоиз кўп (!!!!!!!!!!!!) солиқ пули тушибди.

Шундай экан, на Тошкент шаҳрининг, на Ўзбекистон давлатининг бунақа бюджетига ҳеч ким ишонмайди. Тошкент шаҳарида прогноздан 25 фоиз (!!!!!!!) кўп пул тушишини Президент тарафидан гапирилиши масхарабозликдант бошқа нарса эмас. Билиб туриб масхарабозлик қилаётган, очиғини айтсак, Ўзбекистонда давлатчиликни ўлдираётган Шавкат Мирзиё ўзбекларни аҳмоқ қилиш мақсадида, Тошкент шаҳрининг бюджети қанчалигини тилга ҳам олмаган. Тилга олса, ўзбекларнинг аҳмоқлари ҳам, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлигини сезган бўлардилар-да!!!!

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг! Лубянка тарафидан бошингизга ўтқазилган тожиклар режими, Шавкат Мирзиёнинг кеча Шайхонтоҳур туманидаги йиғилишда сўзлаган масхарабозлик нутқидан ҳам кўриниб турибдики, Ислом Карим бошлаб берган ишни, яъни Ўзбекистонни ўлдиришни давом эттирмоқда. Бу режим Ўзбекистондек давлатни Совет замонидаги Олой бозорининг порахўрлардат иборат бозоркоми каби бошқармоқда. Ўзбекистон давлатининг ўзи коррупционерга айлантирилмадими?

Бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагингиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади. Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.