10 August 2018
21:47 - Бечора Шавкат Мирзиё “Бирлик”га тош отадиган ёзувчилар тополмай хуноб, Ислом Каримнинг тажрибаси эса ишламаяпти

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган ЎзА бугун ўзини Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси деб танитган Носиржон Жўра исмли ҳайвоннинг хабар-мақоласини эълон қилибди. Унда айтилишича, Президент Шавкат Мирзиё бугун пойтахтда қурилаётган бир қатор иншоотлар, кўприклар, боғчаю шифохоналар, жумладан, Ёзувчилар Уюшмаси аъзоларига атаб барпо этилаётган кўп қаватли уйлар билан танишибди, шу баҳона ижод аҳли билан ҳам суҳбатлашибди.

Энг қизиғи, бу суҳбатда ижод аҳли деб ҳисобланадиган ҳайвонсифатлардан кимлар иштирок этгани, улар нима дегани, мутлақо тилга олинмайди. Асосий урғу Президентнинг Ўзбекистонда бўлаётган гўёки улуғ ўзгаришларни мақтовчи сохта-ёлғон сўзларига берилади.

Шу муносабат билан 1989 йили Кремль тарафидан ўзбекларнинг бошига ўтқазилган ҳаромий Ислом Карим қилган ишларни эслаш лозим. Ислом Карим ўшанда “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, айни замонда, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг 3-чи котиби бўлган Салой Мдамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих, сотқинлик лақаби – “53-54”) билан яширинча кўришган эди. Кейин маълум бўлишича, Ислом Карим Салой Мадаминни Ўзбекистон Олий Советига депутат қилиб қўйиш ва унинг укаларига шаҳар марказидан 2 та квартира беришга ваъда берган. Бу ваъдаларга сотилган Салой Мадамин бошқа бир қатор ёзувчиларни ҳам ўз қаторига мажбурлаб тортиб олиб, “Бирлик”ни парчалашга ва ўша муҳим даврда “Бирлик” куч йўқотишига эришган.

Тўғри, ўшанда Ислом Карим Салой Мадаминни коммунистлар рўйхатидан Олий Советга депутат қилиб қўйди ва унинг укаларига шаҳар марказидаги уйлардан 53-54 сонли иккита квартира берди. Ҳозир “53-54” рақамлари - Салой Мадаминнинг сотқинлик рамзи ва лақаби сифатида ишлатилмоқда. Алоҳида айтиш керакки, ўша квартиралардан бири Салой Мадаминнинг ўзига ўхшаш сотқин ва ҳаромий укаси, яқинда қамоқдан чиққан Муҳаммад Бекжонга берилган. У қамоқда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан ҳамкорлик қилгани учун ўтириб чиққан. Вақти келади, ўша 2 та квартирада “Сотқинлик Музейи” очилади.

Айтиш керакки, Ислом Карим Салой Мадамин ва унинг атрофидаги ўзбек ёзувчилардан усталик билан фойдаланиб, Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатиб олди ва сўнгра керак бўлмай қолган Салой Мадамин ва унинг гуруҳини бир тепиб улоқтирди. Ислом Карим ҳаётининг кейинги қисмини Ўзбекистон ва ўзбек миллатини йўқ қилиш ишига бағишлади, катта муваффақиятларга эришди.

Ҳозир Шават Мирзиё маънавий отаси, ҳаромий Ислом Каримнинг изидан бориб, Носиржон Жўра каби ифлос ёзувчиларни сотиб олиш ва улардан демократик мухолифатга, биринчи навбатда, “Бирлик”га қарши фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Аммо, Шавкат Мирзиё ҳамма соҳада қилаётгандек, бу ерда ҳам хато йўлдан кетмоқда. Чунки, Шарқ дунёсида ёзувчилар асрлардан бери миллат сиғинадиган буюклар ҳисобланиб келган, аммо, ҳозир 21 асрда ҳамма нарса ўзгарди. Ўзбек миллати ичида Юсуф Жума каби буюк ёзувчилар оз бўлса ҳам бор, аммо ёзувчилар синфи миллат сиғинадиган мақомдан маҳрум бўлиб бўлди.

Ҳозир ҳамма кинфильмлар қаҳрамонларига сиғинадиган ҳолга тушган. Ўзбеклар бу масалада ҳам биринчи ўриндалар. Шавкат Мирзиё эса, халқнинг пулига миллат хоини бўлган ёзувчиларга уй қуриб бериб, миллатга нисбатан навбатдаги жиноятни қилмоқда.

ЎзАнинг сайтидан олинган расмда – сотқин ёзувчилар учун қурилаётган уйлар.