10 August 2018
15:35 - ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИГА МУҲИМ МУРОЖААТ: Ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилинг!
Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги кечагина “Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ўлдириш ва ўлдиришга ҳаракат қилиш кўпаймоқда. Бунинг бош айбдори – Президент Шавкат Мирзиёдир!” сарлавҳали хабар тарқатган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида бу хабарни тахминан 14 минг киши ўқиди. Уларнинг 320 нафари бу хабарга "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйди. Ўзбекистондек катта зиндонда ЗИНДОНБОШИнинг айбларини кўрсатиб берувчи хабарга шунча одамнинг қўрқмасдан "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиши бош сенсациядир.

Хабаримизга "ёқтирмаслик" белгиси қўйган 11 киши бор холос. Бундан ташқари, тахминан 20 киши хабардаги асосий фикрга, яъни "Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ўлдириш ва ўлдиришга ҳаракат қилиш кўпайишининг бош айбдори – Президент Шавкат Мирзиёдир" деган фикрга қарши мантиқли бирон нарса айтолмасдан, бизни сўкиш ва Шавкат Мирзиёни Оллоҳнинг ердаги сояси бўлган подишоҳ эканлигини тўтиқушдек такрорлаш билан оворалар. Ҳеч шубҳа йўқки, булар ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожикларнинг режимининг қулларидир.

Наҳотки бу аҳмоқлар ҳатто СССР замонида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам, давлат хизматчиларини ўз вазифаларини бажараётган пайтда ўлдириш ёки ўлдиришга ҳаракат қилиш бўлмаганини билмайдилар ва тушунмайдилар. Мана, Шавкат Мирзиё замонида бундай воқеалар юз бермоқда, оммавийлашмоқда.

Бунинг сабаби оддий. Кўриб турибмизки, Шавкат МИирзиё ҳатто расмий минбарлардан туриб, ўзи ёқтирмаган кишиларни “сан-санлашга” ўтди, давлат хизматчиларини “каламушлар” дейишгача борди, ўша гўёки “каламушларни” дарҳол ишдан ҳайдатди, у ҳар куни ўзига ёқмаган давлат хизматчиларни дасталаб ишдан улоқтириб, уларнинг ўрнига ўз одамларини қўймоқда.

Шавкат Мирзиёнинг одамлари ўз хўжайинларининг стратегиясини давом эттириб, ўзлари раҳбарлик қиладиган ташкилотлардаги 2-3-чи даражали давлат хизматчиларини ўз одамлари билан алмаштирмоқдалар. Бу одамлар ҳам Шавкат Мирзиё яратаётган анаъанани давом эттириб, оддий фуқароларга ҳайвонга қарагандай қараб, уларни таҳкирламоқдалар, ҳақорат қилмоқдалар.

Оддий фуқароларнинг ҳам чидамлилик даражаси, чегараси бор. Уларнинг баъзилари бундай таҳқирлаш ва ҳақоратларга чидай олмасдан давлат хизматчиларига қарши қурол кўтаришга бошладилар. Айнан шундай жараёнлар кутилмаган инқилобларга сабаб бўлади, катта катта қон тўкилишига йўл очади.

“Ҳаракат”нинг мақсади бунинг олдини олишга ҳаракат қилишдир. Битта нарса аниқ, Шавкат Мирзиё ўзининг ҳаммага ўта қўпол муносабати билан, ўз қўли остида қулдек ишлайдиган давлат хизматчилари ичида янги касаллик тарқатмоқда. Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг аҳволи ўта ғариб бўлиб, бизда аҳолининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқлардан сал кам 10 баравар кам бўлган пайтда, Ўзбекистон қашшоқ ва гадой давлатга айланиб бўлган пайтда, бу аҳволни тузатиш устида ишлаш ўрнига, янги касаллик тарқатиш – жиноятдир. Шундай экан, янги касалликни тузатишни Шавкат Мирзиёнинг ўзини алмаштиришдан бошлаш керак эмасми, деган савол туғилиши ҳам ғоят табиийдир.

Эй, ўзбеклар, тушининг, бундай президент ва ҳокимият органларига жойлаштирилаётган унинг одамлари билан келажагимиз бўлмайди. Шавкат Мирзиё қилаётган косметик ўзгаришлар ватанимизни ҳозирги аянчли аҳволдан чиқаролмайди, демак, Шавкат Мирзиёдан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади. Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.