09 August 2018
22:41 - Шуҳрат Содиқов Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири этиб тайинланди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлигининг раҳбари ўзгарди. Аввалги вазир Азим Аҳмадхўжаев (паспортига кўра, Ахмедходжаев) ўрнига Шуҳрат Содиқов тайинланган.

Шуҳрат Содиқов (1969 й. т.) 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган экан. У аввал, аниқроғи, 2008−2010 йилларда, “Ўзбектелаком” компанияси директори, 2006−2008 йилларда эса бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017 йил августда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланган.

Юзида ҳеч қандай интеллектуаллик кўринмаётган, кечагинав қишлоқдан чиққан йигитга ўхшаб кетаётган Шуҳрат Содиқов янги лавозимда ҳеч нарса қилолмаслиги ўз-ўзидан маълум.