09 August 2018
19:37 - Шармандалик: Шавкат Мирзиё чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича йиғилиш ўтказибди, Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг ғариб аҳволи билан қачон шуғулланади?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президенти Шавкат Мирзиё бугун, яъни 9 август куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказибди. Куласизми, йиғлайсизми? Нима бизда ҳозир асосий масала маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўлиб қолдими?

Наҳотки, Шавкат Мирзиё ўзи 13 йил Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар кам ҳолга тушганини, сал кам 2 йил президентлик қилган пайтда қозоқлардан орқадалигмииз 10 га чиққани, шу кунларда эса, Ўзбекистон жаҳондаги энг қашшоқ 10 та давлатнинг рўйхатига киритилганини, яъни Ўзбекистон гадой давлатга, ўзбек миллати гадойлар тўдасига айланиб бўлганини билмайдими? Миллиондан кўп ватондошларимиз Ўзбекистонда бур бурда нонга пул тополмасдан, Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа ўлкаларда, ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан, мардикорчилик қилаётганларини ҳам билмайдими?

Билмаса, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиcи бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан ўргансин ва Ўзбекистон ҳамда ўзбек миллатини бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш масaласига бағишланган йиғилишлар ўтказсин. Ҳа, ватан ва миллатни ғариб аҳволдан олиб чиқишни битта йиғилишда ҳал этиб бўлмайди, кўплаб бундай мажлислар ўтказсин. Шундай буюк муаммолар ичида эканмиз, давлат президенти чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича йиғилиш ўтказиши, йиғилиш қатнашчилари мактаб ўқувчилари каби президентнинг оғзидан чиққан гапларни расмда кўриниб турганидек ёзиб олишлари – шармандаликдир.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Майдонларга чиқиб Шавкат Мирзиёдан ва у раҳбарлик қилаётган тожиклар режимидан Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси таклиф қилаётган фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилинг. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётиши керак.





Иккинчи расмда "Бирлик"нинг 1989 йили 23 сентябрь куни Навоий кўчасида ўтказган намойишини кўрмоқдаcиз. "Бирлик"нинг шу каби намойиш ва митинглари натижасида, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, мустақилликка эришганимизни унутманг. Ҳа, дарвоқе, мустақиллик талаби билан митинг ва намойишлар ўтказилаётган пайтда Шавкат Мирзиё қаерда эди?