08 August 2018
22:33 - Ислом Карим ҳожатхоналарининг ифлослигини хабар қилишга рухсат берганди, Шавкат Мирзиё автоҳалокатлар ҳақида хабар қилишга рухсат берибди

Тожик асли аввалги ҳаромий президент Ислом Карим қайсидир чиқишларида Ўзбекистонда ошкоролик ва сўз эркинлиги йўқлигини танқид қилгач, бир қатор қўғирчоқ ахборот воситалари жамоатчилик ҳожатхоналаридаги ифдлосликларни танқид қилишга бошлашган эди. “Ҳаракат” Агентлиги бундай аҳмоқлик устидан кулишга бошгандан кейин, танқид ҳам тўхтатилганди.

Шавкат Мирзиё маънавий отаси Ислом Карим бошлаган ишни давом эттириб, ўзининг қўғирчоқ ахборот воситаларига ошкоралик масаласида яна бир қадам "олға кетиш" ҳақида буйруқ берганга ўхшайди. Қўғирчоқ ахборот воситалари кутилмаганда мамлакатда бўлаётган автоҳалокатларга оид хабарлар беришга, автоҳалокатлар қурбонларининг сонини ёзишга ва айтишга бошлаганлари бу фикримизни тасдиқламоқда.

Масалан, Gazeta.uz сайти ИИВ матбуот хизматига асосланиб бугун хабар беришича, 30 июлдан 5 августгача Ўзбекистонда 160 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 44 киши ҳалок бўлди, 142 киши жароҳатланди.

Яна айтилишча, Йўл-Патруль Хизмати инспекторлари ҳафта давомида 86,1 мингдан ортиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини қайд этганлар, уларнинг 40,3 мингдан ошиғи қўпол қоидабузарлик экан. Хабарда қоидабузарликларга оид яна бир қатор рақамлар келтирилган, аммо улар оддий одамларни қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Бу хабарни ҳам қўрқув ичида бермоқдамиз, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари автоҳалокатлар ҳақида бераётган хабарлари устидан кулаверсак, бундай хабарлар бериш ҳам тўхтатилиши мумкин. Аслида, бизнинг мақсадимиз – фақат автоҳалокатлар ҳақидаги хабарлар тарқатиш масхарабозлик эканлигини, Ўзбекистонда мавжуд режимнинг камчиликларини очиб берувчи хабарларга йўл берилиши кераклини урғулашдир.

Яна шу нарса ҳам маълумки, ҳозир Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг ўзлари ҳам шу йўналишда жиддий хабарлар тайёрлаш ва тарқатишга қодир эмаслар. Улар ҳамма нарсани “Ҳаракат” Агентлигидан ўрганишлари керак.