08 August 2018
20:45 - Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ўлдириш ва ўлдиришга ҳаракат қилиш кўпаймоқда. Бунинг бош айбдори – Президент Шавкат Мирзиёдир!

Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ўлдириш ва ўлдиришга ҳаракат қилиш кўпаймоқда. Бунинг бош айбдори – Президент Шавкат Мирзиёдир!

Бор-йўғи 2 кун аввал, яъни 6 августдаги хабарларимиздан бирида 4 август куни ИИВга қарашли Патруль-Пост Хизмати ва Жамоат Тартибини Сақлаш Бош Бошқармаси биносидаги ўз хизмат хонасида шу Бош Бошқарма бошлиғи подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганини айтар эканмиз, у хабарга шундай таҳлил берган эдик:

«“Ҳаракат” Агентлиги мамлакатнинг ғариб аҳволини кўрсатувчи ўнлаб мисоллар асосида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими атайлаб ватанимиз ва миллатимизни ўлдириш ҳаракатида эканлигини айиб келмоқда. Қаранг, вазирликнинг Бош Бошқармаси жойлашган алоҳида бинода бошқарма бошлиғи ўлдириб кетилиши, иддаомизнинг яна бир исботидир. Давлат коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботиб борар экан, яқинда вазирларни ўлдириб кетиш бошланади. Кейин навбат давлат раҳбарларига келади.

Таҳмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Президент Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан амалга оширилган. Мақсад - бу воқеани баҳона қилиб, диктаторликни ҳозирги мудҳиш даражасини янада юксалтириш.»

У воқеанинг эртаси куниёқ Қашқадарёда бир давлат хизматчиси ўлдириб кетилгани хабар қилинди. Биз айтган фикримиз тўғри чиқаётганини айтиш билан мақтаниб ўтиришни истамадик ва у хабарни ўз саҳифамизга қўймадик ҳам.

Аммо, бугун Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари яна бир даҳшатли қотилликка интилиш юз берганини хабар қилдилар. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 июль куни Мажбурий Ижро Бюросининг Андижон вилояти Андижон туман бўлими давлат инспектори Баҳром Ҳакимқулов ҳамкасблари билан “Наврўз” МФЙ Меҳнат кўчаси, 52-хонадонда яшовчи Ёдгор Охуновдан электр энергиясидан 650 минг сўмлик қарзини ундириш учун келибди.

Табиий, давлат инспекторлари хонадон соҳибига мавжуд қарзни тўлаб қўйиши учун белгиланган тартибда талабномани расмийлаштиривчи ҳужжат тайёрлашган, аммо Ёдгор Охунов унга имзо чекишдан бош тортиб, жанжал кўтарган ва қарзини тўлаб қўйиш ўрнига ошхонасидан пичоқ кўтариб чиқиб, Баҳром Ҳакимқуловнинг қорин ҳамда бел қисмига икки марта пичоқ урган. Яхшиямки, инспектор бир ўзи эмасди, ҳамкасблари уни ўлимдан сақлаб қолишган. Тахмин қилиш мумкинки, Баҳром Ҳакимқулов ва унинг ҳамкасблари қўполлликлари билан Ёдгор Охуновни қўполикка қарши қўполлик қилишга рағбатрлантиришган.

Ўзбекистонда бундай зўравонликлар яна кўпаяди, чунки Шавкат Мирзиё ва унинг қўғирчоғи бўлган оммавий ахборот воситалари дунё жамоатчилигини алдаш учун Ўзбекистонда инсон эркинликлари гўёки кенгайиб бораётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатиш билан оворалар. Ёлғонни тушунмаган, Ўзбекистон каби зиндонда инсон эркинлиги нималигини ҳам билмасдан яшаётган ўзбеклар ўзларни ҳимоя қилиш учун мажбуран ибтидоий усулларга қўл урмоқдалар.

Эй, ўзбеклар, майдонларга чиқиб бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан талаб қилинг: “Ўзбекистонда ростакам демократик ислоҳотлар бошлансин, бундан ҳам муҳими, демократия нималигини ҳам билмайдиган оддий одамларга демократик йўллар билан ўз ҳақ-ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишлари кераклиги, очиғини айтсак, мавжуд диктаторлик тузумга қарши қандай усуллар билан курашишлари мумкинлиги тушунтирилсин”. Акс ҳолда, Ўзбекистонда фуқаролар уруши бошланиши шубҳасиз.

Аммо, минг афсуски, Шавкат Мирзиёнинг мақсади бошқача. У атайлаб шундай қонли воқеаларга йўл очмоқда. Мақсад - бундай воқеаларни баҳона қилиб, мавжуд диктаторликнинг ҳозирги мудҳиш даражасини янада юксалтириш.