07 August 2018
22:19 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан янги курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 6 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси 8,83 сўмга камайиб, 7 783,05 сўмга тушгани яхши хабар. Чунки, долларнинг курси тушиши - сўмнинг курси юксалишидир.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 31 июлдаги курси:

1 АҚШ доллари - 7783,05 сўм (7791,88 сўм)

1 ЕВРО - 9002.65 (9082,22)

1 Россия рубли - 122.96 (124,1)

1 Жанубий Корея вони - 6.93 (6,99)

1 Қувайт динори - 25725.69 (25769,36)

1 Хитой юани - 1139.39 (1144,23)

1 Туркия лираси - 1531.95 (1605,94)

Эътибор беринг, ўзбек сўминингн курси Туркиядан бошқа ҳамма мамлакатларнинг валюталарига нисбатан бироз юксалган, аммо турк лирасига нисбатан катта ўлчовда юксалган. Шубҳасиз, бу – АҚШнинг Туркияга қарши киритган санкцияларининг натижасидир. Турк лирасининг курси ҳамма валюталарга нисбатан тушмоқда.

Ҳар доимгидек, Ўзбекистон Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаганлиги урғуланган.