07 August 2018
20:34 - Келаётган Қурбон ҳайити ва Мустақиллик Куни байрамларида 3 ва 5 кун дам оламиз

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрда имзоланган фармонига асосланиб, ҳар йили турли байрамларда қайси кунлар дам олинишини аввалдан ҳисоблаб топиш мумкин. Gazeta.uz сайти келаётган икки байрамда, Қурбон ҳайити ва Мустақиллик Куни байрамлари назарда тутилмоқда, қайси кунлар дам олинишини ҳисоблаб топибди. Мана ўша ҳисоб-китоб натижалари.

Қурбон ҳайити 22 августда бўлади, аммо 25 ва 26 августдаги дам олиш кунлари 23 ва 24 га ўтказилади. Шундай қилиб, Ҳайит байрами муносабати билан 3 кун - 22, 23, 24 август кунлари иш бўлмайди, аммо, 25 (шанба) ва 26 (якшанба) август - иш кунлари бўлади.

Мустақиллик Куни 1 сентябрда байрам қилинади. Аммо, бу байрам муносабати билан 31 августдан бошлаб 5 кун иш бўлмайди. Чунки, президент фармонга кўра, 31 август иш бўлмайдиган қўшимча байрам куни экан экан. 2 сентябрь (якшанба) эса, календарь бўйича дам олиш куни. Президент фармонидан келиб чиқилса, 3 ва 4 сентябрда ҳам дам олиш куни бўлар экан. Аммо бу кунлар ўрнига 8 сентябрь (шанба) ва 15 сентябрь (шанба) - иш кунлари бўлади.

Қубон ҳайити 3 кунлик байрам қилиниши тушунарли. 31 августни расмий Мустақиллик Куни муносабати нишонланадиган дам олиш кунларига қўйшилишини ҳам тушуниш мумкин. Чунки 1925 йилдан бери мустақил бўлган Ўзбекистон айнан 1991 йил 31 август куни мамлакат параламенти - Олий Совет тарафидан масхарабозларча қайтадан мустақил деб эълон қилинган. Аммо, 3 ва 4 сентябрни дам олиш кунларига айлантирилиши мантиқсизликдан бошқа нарса эмас. Чунки, бу кунлар учун келаётган 2 шанба куни, дам олиш ўрнига, ишлашга тўғри келади.