05 August 2018
21:47 - Ўлаётган Ўзбекистон: ИИВдаги бошқармалардан бирининг яқинда тайинланган раҳабари Дилшод Акрамовни ўз кабинатида ўлдириб кетишибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazete.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз, аммо Бош прокуратура асосланиб. қуйидаги хабарни тарқатибди. Нимамиш, 4 август куни соат 21:10 ларда ИИВга қарашли Патруль-Пост Хизмати ва Жамоат Тартибини Сақлаш Бош Бошқармаси биносидаги ўз хизмат хонасида шу Бош Бошқарма бошлиғи подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганмиш.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шавқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дилшод Акрамов шу йилнинг июль ойида Бош Бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган экан.

“Ҳаракат” Агентлиги мамлакатнинг ғариб аҳволини кўрсатувчи ўнлаб мисоллар асосида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими атайлаб ватанимиз ва миллатимизни ўлдириш ҳаракатида эканлигини айиб келмоқда. Қаранг, вазирликнинг Бош Бошқармаси жойлашган алоҳида бинода бошқарма бошлиғи ўлдириб кетилиши, иддаомизнинг яна бир исботидир. Давлат коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботиб борар экан, яқинда вазирларни ўлдири кетиш бошланади Кейин навбат давлат раҳбарларига келади.

Таҳмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Президент Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан амалга оширилган. Мақсад - бу воқеани баҳона қилиб, диктаторликни ҳозирги мудҳиш даражасини янада юксалтириш.