01 August 2018
16:42 - Тожикистонда бу йил олтин чиқариш кескин камайибди, олтинга бой Ўзбекистонда нима бўлмоқда?

Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги Тожикистон Саноат Вазирлигига асосланиб бугун хабар қилишича, шу йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда 2,5 тонна олтин ишлаб чиқариб олинган. Бу ўтган йилдагидан 37 тонна кам эмиш. Бунчалик тушишнинг сабаби сифатида 12 та олтин ишлаб чиқарувчи корхонадан 7 таси ишламагани айтилади. Тожикларнинг хабари шунчалиик чалкашки, нима учун 7 та корхона ишламагани, Тожикистон одатда бир йилда қанча олтин ишлаб чиқаришини ҳам тушуниб бўлмайди. Бу тожикларнинг иши, аммо бизда аҳвол қанақа?

Ҳамма гап шундаки, Ўзбекитон Совет замонида ҳам энг катта олтин ишлаб чиқарувчи республикалардан бири эди. СССРнинг охирги йиллари бизда йилига 100 тонна атрофида олтин ишлаб чиқарилиши айтиларди. Аммо бу ҳақда очиқча гапирилмасди. Мустақилликдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади ҳисоб.

“Ҳаракат” Агентли бу ҳақда кўп марта ўз таҳлилларини берган. Масалан, 2010 йил 23 майда олтиннинг нархи билан боғлиқ шундай таҳлил берган эдик (http://harakat.net/news/?id=5747):

“Ўзбекистон катта олтин заҳираларига эга, олтиннинг нархи дунё бозорида ошса, мамлакатимиз фойдасига бўлиши керак. Аммо, амалда нима бўлаётгани, олтинимиз ҳозир қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди. Турли тахминларга кўра, Андижон қонхўрлигидан сўнгра, Россия президенти Путинга орқа қилиб тахтини сақлаб келаётган Ислом Карим олтин конларимиз ва улардан олинадиган фойдани тўла русларнинг қўлига топширган. Демак, олтинимиз мустақилликдан олдин халқимизга ҳеч бир фойда келтирмагани каби, ҳозир ҳам келтирмаяпти. Русларнинг нефтдан олаётган фойдалари олтин нархининг ошиши туфайли яна ҳам кўпаймоқда. Ўзбек олтини ҳисобига ҳам.”

Мана, бошқа бир мисол. 2017 йил 29 мартда шундай хабар берган эдик (http://harakat.net/news/?id=20493):

“Дунёда охирги йилларда бир йилда 3 минг тонна атрофида олтин қазиб олинмоқда. Бунинг 2/3 қисми, яъни тахминан 2 минг тоннаси жаҳоннинг 12 давлатга оид, уларнинг ичида 11-чи ўринда сўнги йлларда 71 тоннадан олтин қазиб олаётган Ўзбекистонимиз турибди. Ваҳолангки, СССРнинг охирги йилларида Ўзбекистондан 100 тонна атрофида олтин олиниши ҳақида ишонса бўладиган норасмий гаплар юрар эди. Ўшанда олтинимизнинг ҳаммаси Россияга олиб кетиларди, Ўзбекистон ундан ҳеч қандай фойда олмасди ҳисоб

Хўш, бугунги 71 тонна ҳақида гапирайлик. Ҳозир дунё бозорларида олтиннинг 1 унцияси (31,1034768 грамм) $1250 атрофида. 2007 йилда $800, 2010 йилда $1175 атрофида эди. Яъни, олтиннинг нархи тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бугун олтиннинг 1 унцияси $1250 эканми, демак, Ўзбекистоннинг 71 тонна олтини сал кам $ 3 миллиарддир. Табиий, олтинни қазиб олиш текинга тушмайди. Шундай бўлса ҳам, Ўзбекистон Давлат Бюдженининг даромад қисми бор-йўғи $11 млрд атрофида эканлигини ҳисобга олсак, олтиндан яхшигина фойда келмоқда. Табиий, бу хусусда мутахассисларнинг таҳлили ҳам керак.

Бизнинг тўлиқ таҳлиллар бериш учун имконимиз етарсиз, аммо Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари қаерда?”

Кўриниб турибдики, СССР замонида ҳам, Ўзбекистонда тожиклар режими ҳукмронлик қилаётган ҳозирги йилларда ҳам, мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари олтин масаласини умуман тилга олмайдилар. Аммо, жаҳондаги бошқа манбалардан бу масалага оид баъзи маълумотларни топиш мумкин.

Масалан, олтин билан боғлиқ масалалар билан шуғулланадиган русларнинг http://goldomania.ru сайти билдиришича, 2016 йилда энг кўп олтин ишлаб чиқарган давлатлар қуйидагилар бўлган:

1. Хитой - 455 тонна
2. Австралия - 270 тонна
3. Россия - 250 тонна
4. АҚШ - 209 тонна
5. Канада - 170 тонна
6. Перу - 150 тонна
7. ЖАР - 140 тонна
8. Мексика - 125 тонна
9. Ўзбекистон - 100 тонна
10. Индонезия - 100 тонна

Хабарга олтин ишлаб чиқарувчи 10 давлатни кўрсатувчи дунё харитаси ҳам илова қилинган. Биз ҳам уни ўз хабаримизга қўйдик.

Нима бўлганда ҳам, тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда қанча олтин ишлаб чиқарилаётгани, у олтин қаерга кетаётгани, олтин масаласида Ўзбекистонда ҳали ҳам руслар ҳукумронлик қилаётгани ҳақидаги гаплар қанчалик тўғри эканлиги ва шу каби масалалар бўйича Ўзбек халқига ҳисобот бериши керак. Бу – унинг президент сифатидаги мажбуриятидир.

Ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан бу каби саволлрга жавоб сўрайдиган, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қиладиган вақт келмоқда.