30 July 2018
16:48 - Бечора сўмга нима бўлдики, доллар яна қимматлашишга бошлабди

Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 31 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси 2,50 сўмга кўтарилиб, 7791,88 сўмга чиққани даҳшатли бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда ёмон хабар. Чунки, бу сўмнинг тушишидир.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан бугун тайинланган курси:

1 АҚШ доллари - 7791,88 сўм

1 ЕВРО - 9082,22

1 Россия рубли - 124,1

1 Жанубий Корея вони - 6,99

1 Қувайт динори - 25769,36

1 Хитой юани - 1144,23

1 Туркия лираси - 1605,94

Ҳар доимгидек, Ўзбекистон Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаганлиги урғуланган.