26 July 2018
22:31 - Иш ўринлари яратилишида қўшиб ёзишлар топилибди, энди чет элдан инвестициялар олиб келиш масаласида топилишга бошлайди, бош айбдор Шавкат Мирзиёдир!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича тарқатган баёнотида иш ўринлари яратиш соҳасида қўшиб ёзишлар борлиги айтилибди, 2 минг 16 та янги иш ўрни яратилгани ҳақида ёлғондакам маълуотлар расмий ҳисобатларда борлиги аниқланибди.

Бу хабарга қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз берайлик. Ўзбекистон каби порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган Ўзбекистонда қўшиб ёзишлар борлиги мутлақо табиийдир. Бошқа соҳаларни қўйиб туринг, янги иш ерлар яратилишини кўрайлик.

Онамухолифат партияси “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистонда ишсизлик дунёда мисли кўрилмаган даражада юксаклиги, шу сабабли, миллиондан ортиқ ўзбек ойлаб-йиллаб оилаларини кўролмасдан Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлашга мажбур бўлаётгани, Ўзбекистонда ҳокимиятда ўтирган тожиклар режими янги иш ерлари яратиш билан жиддий шуғулланмаётганини тўхтовсиз гапирарди. Шу сабабли, аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё ўзлари давлат миқёсидаги керакли ишларни қилиш ўрнига, вилоят ҳокимларига янги иш ерлари яратиш ҳақида буйруқлар бериш билан машғул бўлдилар. Давлатнинг ёрдамисиз кўп иш ерлари яратиб бўлмаслиги туфайли, ҳар доим бўлганидек қўшиб ёзишлар бошланган.

Мана энди, Шавкат Мирзиё ҳаммадан, ҳатто чет эллардаги элчиларимиздан, чет элдан инвестициялар олиб келишни талаб қилмоқда. Бу талаблар Совет замонидаги “давлат плани”дан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон қашшоқ зиндон эканлигини назарда тутсак, Ўзбекистонга ҳеч бир жиддий ширкат инвестиция олиб келмаслиги ўз-ўзидан маълум. Ўзимизнинг Алишер Усмонов ҳеч қандай инвестиция олиб келмаётганини кўриб турибмиз-ку.

Шундай экан, чет элдан инвестиция олиб келиш масаласида Шавкат Мирзиёнинг бўйруғини олган давлат мулозимлари турли шаклда “қўшиб ёзиш” операциялари билан шуғулланишга мажбур бўладилар.

Ваҳоланки, Ўзбекистонга чет эл инвестицияларини тортиш учун, авваламбор, ўзбек бизнесменларига ўз мамлакатларида катта масштабли эркин бизнес қилиш имконияти берилиши керак. Айнан ўша бизнесменларимиз чет элликларни қўшма корхоналар яратишга Ўзбекистонга олиб келишади. Аммо, кўриниб турибдики, ҳали ҳам социалистик иқтисодиётдан бошқа нарсани билмайдиган Шавкат Мирзиё бундай қилмоқчи эмас. Демак, халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёнинг олдига керакли талабларни қўймаса, Ўзбекистон давлат сифатида ўлади.