25 July 2018
08:04 - Юсуф Жуманинг ўзбеклар ҳақидаги янги шеъри: Жанг этмаган эл қул бўлар

ЮСУФ ЖУМА: ЖАНГ ЭТМАГАН ЭЛ ҚУЛ БЎЛАР

Қон кечилса йўл йўл бўлар,
Ҳосили - Ҳақ - Эрк мўл бўлар.
Қулдор бўлар жанг этган эл,
Жанг этмаган эл қул бўлар!

Сор қон кечиб – сор - шонлидир,
Шер қон кечиб - шер - шонлидир,
Эр қон кечиб - эр шонлидир,
Жанг этмаган эл қул бўлар!

Қуён урушдан қочади,
Ҳамма қонини ичади.
Қўрқоқлик элни бичади,
Жанг этмаган эл қул бўлар!

Қўлми қуллуқ этган қўллар
Қўлми қуллик этган қўллар
Қўлдир - қилич тутган қўллар
Жанг этмаган эл қул бўлар!

Ор йўлидир - энг тўғри йўл,
Элмисан ор йўлида бўл.
Номуссиз эл - ҳаммага қул,
Жанг этмаган эл қул бўлар!

Журъат билан - бургут билан,
Юрак билан - нор - ўт билан,
Тангри билан - ўгит билан
Жанг этмаган эл қул бўлар!

17. 07. 2017

Yusuf Juma: Jang etmagan el qul bo'lar

Qon kechilsa yo'l yo'l bo'lar,
Hosili - Haq - Erk mo'l bo'lar.
Quldor bo'lar jang etgan el,
Jang etmagan el qul bo'lar!

Sor qon kechib – sor - shonlidir,
Sher qon kechib - sher - shonlidir,
Er qon kechib - er shonlidir,
Jang etmagan el qul bo'lar!

Quyon urushdan qochadi,
Hamma qonini ichadi.
Qo'rqoqlik elni bichadi,
Jang etmagan el qul bo'lar!

Qo'lmi qulluq etgan qo'llar
Qo'lmi qullik etgan qo'llar
Qo'ldir - qilich tutgan qo'llar
Jang etmagan el qul bo'lar!

Or yo'lidir - eng to'g'ri yo'l,
Elmisan or yo'lida bo'l.
Nomussiz el - hammaga qul,
Jang etmagan el qul bo'lar!

Jur'at bilan - burgut bilan,
Yurak bilan - nor - o't bilan,
Tangri bilan -- o'git bilan,
Jang etmagan el qul bo'lar!

17.07.2017