25 July 2018
01:28 - Шавкат Мирзиё 61 ёшга кирди, уни қўшнилар ва Россия ҳамда Туркия президентлари телефон орқали табрикладилар, гадой ўзбеклар “Жаноб Президент” фильмини кўрдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни кеча 24 июлда 61 ёшга кириши муносабати билан Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали табриклаганлари, Хитой, Корея, Озарбойжон, Арманистон, Украина ва бошқа давлат раҳбарлари табрикномалар юборганлари Ўзбекистондаги ҳамма ахборот воситалари томонидан билдирилди.

Ўзбекларга ўз президентларини табрикалш имконияти берилмагани, қолаверса, мутлақо кўпчилик кеча Шавкат Мирзиёнинг туғилгани куни бўлганини билмагани сабабли, уларга “Жаноб Президент” номли хужжатли фильм кўрсатилди. "Миллий" ТВ ва O'zbekiston 24 телеканаллари орқали эфирга узатилган фильмда Шаввкат Мирзиё туғилгандаёқ буюк инсон бўлгани, бутун ҳаёти улуғ ишлар қилиш билан ўтгани, мана энди унинг улуғ ишлари натижасида Ўзбекистон гадойликдан фаровонликка сакраши ҳикоя қилинган бўлса керак. Аммо, Ўзбекистон гадойликка Шавкат Мирзиё Бош вазирлик қилган 13 йил давомида тушгани фильмда тилга олинганмикан?

Хабарларда айтилишича, бу фильм ғоясининг муаллифи ва бадиий раҳбари - Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов экан. Бу одам Президентнинг матбуот котиби бўлгандан бери ўтган ярим йилча вақт ичида биронта марта кўринмаган, исми ҳам бирон ерда тилган олинмаган эди. Мана энди билдикки, у “Жаноб Президент” фильмини таёрлаш билан банд бўлган экан. Қизиқ, у энди оммавий ахборот воситалари вакиллари олдига чиқиб, Шавкат Мирзиё нималар билан шуғулланаётганини ҳақида хабар берадими, журналистларнинг саволларига жавоб беришга етадиган ақл кучи борлигини кўрсатишга бошлайдими? Кўрамиз, ё куламиз, ё йиғлаймиз.

Расмда – ҳаммага дарс бероладиган, аммо мухолифатдан қўрқадиган Шавкат Мирзиё.