23 July 2018
01:31 - Сенсация: Абдурашид Дўстим Афғонистонга қайтди, тарафдорлари олдида нутқ сўзлади. Шавкат Мирзиёга шапалоқми? Ўзбекистон ўзбекларига нима?

Туркиянинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Анадолу Агентлиги маҳаллий вақт билан кеча кечасига яқин хабар беришича, Афғонистондаги ўзбекларнинг лидери, Афғонистоннинг вице-президенти Абдурашид Дўстим кеча кечга яқин Қобулга қайтиб келди. Бу ва бошқа хабарларда Абдурашид Дўстим гўёки даволаниш учун сўнги 1 йилни Туркияда ўтказгаги айтилса-да, аслида у сургунда бўлгани тилга олинмайди.

Абдурашид Дўстим Қобул халқаро аэропортига келган пайтда аэропортга яқин жойда ўлимчи-террорист ўзини ўзи портлатгани ва натижада камида 11 киши ҳалок бўлгани “Миллиёт” гезетасининг хабарида айтилган. Бу теракт Абдурашид Дўстимга қарши ўтказилгани тахмин қилинмоқда.

Абдурашид Дўстимни расмий кутиб олиш маросими унинг расмий қароргоҳи – Седерат саройида ўтказилган. Бу ерда йиғилганлар Абдурашид Дўстимни олқишлашди, Абдурашид Дўстим тахминан 40 дақиқалик пуштун тилида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Туркияда бўлишининг асл сабабини айтмади, аммо Ражаб Эдўғонга Туркияда ўзига кўрсатилган ҳурмат туфайли миннатдорчилик билдирди. Унинг бу сўзлари йиғилганлар тарафидан ҳайқириқлар билан олқишланди. Яъни, Ражаб Эрдўған бўлаётган воқеалардан тўла хабардорлиги, у Абдурашид Дўстимнинг тарафдори эканлиги ҳақида сигналлар берилди.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Абдурашид Дўстимнинг тарафдорлири гўёки унинг буйруғи билан мамлакат шимолидаги вилоятлардан бирининг собиқ ҳокимини ўғирлаб кетишгани ва ҳатто жинсий зўзравонлик қилишгани иддао қилингандан кейин, жорийдаги Президент уни қамаши ҳам мумкин эканлигини сезган Абдурашид Дўстим гўёки даволаниш баҳонасида Туркияга қочиб кетган эди. “Ҳаракат” мухбирилари ўша пайтда унинг тақдирини билиш мақсадида Туркияда яшайдиган кўзга кўринган ўзбеклар билан алоқа қилишга урундилар, аммо ўзбеклар бу мавзуни тилга олишга ҳам қўрқдилар.

Абдурашид Дўстим кеча Седерат саройида қилган нутқида ўзи йўқлигида қамоққа олинган яқин сафдошларидан бири Низомиддин Қайсарининг озод қилинишини талаб қилиб Фарёб вилоятида митинглар ўтказилганини эслаб, митинг қатнашчиларига миннатдорчилик билдирди, аммо бошқа митинглар ўтказмасликни сўради, ўзи Президент Ашраф Ғани билан учрашиб, бу каби масалаларни ҳал қилишига ишонч билдирди. Маълум бўлишича, Ашраф Ғанининг одамлари Туркияга бориб, 2 ҳафта Абдурашид Дўстим билан музокаралар олиб боришган, натижада Абдурашид Дўстимнинг Ашраф Ғани билан ҳамкорлиги тикланган. Яъни, кузда бўладиган президент сайловлари арафасида яхши иш бўлди.

Жойи келгани учун 3 нарсани эслатишни лозим деб топмоқдамиз.

Биринчиси. 1996 йили Толибон қўшинлари Абдурашид Дўстим раҳбарлигидаги ўзбеклар қўлида бўлган Мозори-Шарифни босиб олганларида ҳам, Абдурашид Дўстим Туркияга қочиб кетишга мажбур бўлган эди. Ўшанда Анқарада у билан “Бирлик” Халқ Ҳаракати раиси Абдурҳим Пўлат ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад учрашган эдилар. Абдураҳим Пўлат Ўзбекистондаги миллий-демократ мухолифатчилар тўла Абдурашид Дўстим тарафдори эканликларини, аммо “Озодлик” радиосининг ўзбекчасида ўша кун чиқиш қилган ўзбек миллатининг 53-54 лақаби билан танилган бош хоини Салой Мадамин (ёзувчи сифатидаги таҳаллуси – Салай Мадамин) толиблар Мозори-Шарифни босиб олганларини олқишлаганини айтганда, Абдурашид Дўстим “Мен уни одам деб ўйлаб юрардим, ундай эмас экан-да” деган эди.

Иккинчиси. 2016 йили Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олган Шавкат Мирзиё Афғонистондаги ўзбек-тожик қарама-қаршилигида ам тожиклар тарафини олган, ҳатто бу мамлакат Президенти Ашраф Ғанини ҳам шу тарафга бурилишга кўндириб, Абдурашид Дўстимни Афғонистондан қочишига сабабчи бўлганларда бири деб ҳисобланган эди. Абдурашим Дўстимнинг Афғонистонга қайтиши, ҳеч шубҳасиз, Шавкат Мирзиёга яхшигина шапалоқ уруш бўлди. У ҳозир Абдурашид Дўстимга, Афғонистондаги ўзбекларга ва умуман ўзбек миллатига душманлик руҳида қараш сиёсатидан воз кечиши керак. Акс ҳолда, ўзбек-тожик муносабатларининг келажаги ҳам хавф остида қолади.

Учинчиси. Шу йил 3 ва 4 июлдаги хабарларимизда Абдурашид Дўстимнинг ўнг қўли ҳисобланган ўзбек сиёсатчиси Низомиддин Қайсари Афғонистондаги ҳокимият органлари тарафидан қўлга олингани ва ўзбеклар бунга қарши норозилик митинглари қилаётганларини билдирган эдик. Ҳозир тахмин қилиш мумкинки, Ашраф Ғани кузда бўладиган президент сайловлари арафасида Афғонистон аҳолисининг турли маълумотларга кўра 9-11 фоизини ташкил қилувчи ўзбекларнинг ёрдамисиз қолишдан қўрқиб, Абдурашид Дўстим билан ярашишга қарор қилган. Қаранг, ҳатто Афғонистон ўзбеклари майдонларга чиқиб нималарга эришиш мумкинлиги кўрсатиб бердилар. Бу воқеа ҳозир ўз ватанлари Ўзбекистонда тожиклар режими остида ғариб аҳволда қолган ўзбекларига ҳам дарс бўлиши керак!