13 July 2018
15:18 - Аввал Зироатхон йўқ бўлганди, энди Шавкат Мирзиё йўқ бўлди. Ўзбекистонни ўлимдан сақлаш билан энди “Бирлик” ва “Ҳаракат” шуғулланиши керакми?

“Ҳаракат” Агентлиги исми айтилмаган ўқувчимиздан келган хатда Президент Шавкат Мирзиё маънавий отаси, ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан кўпроқ танилган қамоқдаги қизи Гулнорани исломий никоҳ билан 2-чи хотини қилиб олгани ҳақидаги миш-мишларни 3 ой аввал ёзган эди. Шавкат Мирзиё май ойида АҚШга иккала хотини билан кетгани, аммо у билан 1-чи хотини Зираотхон қайтиб келмаганига ҳам фақат “Ҳаракат” эътибор берганди.

Мана энди гал Шавкат Мирзиёга келганга ўхшайди. Ҳар куни у ер бу ерга бориб, деҳқонларга ва ҳатто кўприк қурувчиларга оламшумул маслаҳатлар бериш билан шуғулланаётган Шавкат Мирзиё 1 ҳафтачадан бери кўринмай қолди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Шавкат Мирзиё турли давлат руҳбарларига у давлатларнинг байрам кунлари муносабати билан табрикномалар, ёки бошларига тушган турли кулфатлар бўйича ҳамдардлик мактублари юбораётганини хабар қилиб турибдилар, холос.

Ваҳолангки, Ўзбекистондек давлат ўлмоқда. Бизда аҳолининг ўртча ойлиги Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилгани йиллари қозоқлардан 8 баравар кам бўлиб қолган бўлса, у сал кам 2 йиллик президентлик қилган йиллари бу фарқ 10 га чиқди. Бунинг устига, Шавкат Мирзиё 2018 йил учун Давлат Бюджети тайёрлаганларни “кламушлар” деб атаб, феълан ўзи “Каламушбоши” эканлигини тан олди ва бундай Давлат Бюджетини имзоламаслигини айтса ҳам, бир неча кундан кейин уни ҳеч қандай ўзгаришсиз имзолади. Яъни, Давлат бюджетимиз 7,7 млрд доллар бўлди. Биздан аҳолиси 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда эса, Давлат бюджети 35 млрд доллардан кўп. Шунинг ўзи Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётганининг энг яхши кўрсатгичидир.

Аммо, бундан ҳам даҳшатли рақамлар бор. Яқинда Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари Россия Марказий Банкига асосланиб, Россияда ишлаётган ватандошларимиз бир йилда Ўзбекистондаги оилаларини боқиш учун 7 млрд доллар атрорфида пул юбораётганларини билдирдилар. Демак, Россиядан бошқа мамлакатларда ишлаётган ватандошларимиздан келаётган пулни ҳам ҳисобга олсак, Ўзбекистонга чет элларда ишлаётган ватандошларимиздан йилига 10 млрд доллар атрофида пул келмоқда.

Ўзбекистон чет эллардан келаётган ва ўз Давлат бюджетидан 1,5 марта кўп пул билан оёқда тургани – ватанимиз давлат сифатида ўлиб бўлганининг тўла исботидир.

Ватанимз ва халқимизни бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини ҳозир аҳмоқ ҳам тушунишга бошлади. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади, молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётиши кераклигини “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтамасдан гапириб ётибди.

Бу кетишда, ватанимизни ўлим йўлидан чиқариб олиш иши фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат”га қоладими? Эй, ўзбеклар, майдонларга чиқиш, Шавкат Мирзиёдан ватан ва миллатни ғариб аҳволдан олиб чиқиш устида ишлашни талаб қилиш вақти келмоқд. Бу ишни “Бирлик”сиз қилиб бўлмаслигини ҳам унга уқтириш лозим.