13 July 2018
08:35 - Трамп 1 6 июлга режалаштирилган Путин билан учрашувини бекор қилмоқчи эмас, Путин нима дейди?

9 июндаги хабаримизда 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида собиқ Россия разведкачиси Сергей Скрипаль ва унинг 33 ёшли қизи айнан русларнинг “Новичок” нерв-паралитик гази билан заҳарларганлари, аммо тирик қолганлари, 30 июнда эса Солсберидан 10 км узоқдаги Эймсбери шаҳрида 44 ёшли Дон Стержесс исмли аёл ва 45 ёшли Чарли Роули исмли эркак яна ўша “Новичок” билан заҳарланганлари, Дон Стержесс оламдан ўтганини хабар қилар экан, “Трамп-Путин учрашуви нима бўлади?” деб савол қўйган эдик.

Бизнинг тахминларимизга кўра, бундай учрашувдан Путин қочишга интилаётганлигининг эҳтимоллиги каттароқ эди. Ундан ҳали бу ҳақда овоз чиққани йўқ. Аммо, Доналд Трам кеча бизнинг саволга ўз муносабатини очиқлабди. У The Sun таблоидига берган интервьюсида Путин билан учрашувни “Новичок” нерв-паралитик гази билан Солсбери ва Эймсберидаги заҳарланиш воқеалари туфайли бекор қилиш нияти йўқлигини айтибди. Учрашув 16 июлда Финландиянинг пойтахти Хелсинкида бўлиши режалаштирилган. Демак, Путин ундан воз кечмаса, учрашув бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп шу кунларда Европада. У 11-12 июль кунлари Брюсселда НАТО саммитида иштирок этди ва кеча тушдан кейин Лондонга келиб, Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэй билан учрашди.