09 July 2018
08:53 - Шармандалик: Ҳамма нарсада қозоқлардан орқадамиз, сувга чўкишда ҳам

Қозоғистон давлат хабар агентлиги “Казинформ” хабар қилишича, сўнги шанба-бозор кунлари мамлакат бўйлаб 20 киши сувга чўкиб ҳалок бўлибди. Уларнинг кўпчилиги болалар бўлиб, улар рухсат берилмаган жойларда чўмилганлар. Ҳа, қозоқларнинг асосий айби, ҳатто болаларнинг ҳам, рухсат берилмаган нарсларни қилаверадилар, рухсат берилмаган жойларда чўмилаверадилар.

Ўзбекистонда бунақа нарсалар йўқ. Ҳамма рухсат берилган нарсанигина қилади. Масалан, бизда одамларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бўлган воқеаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш тақиқланган, турли сабаблар билан ҳалок бўлганларнинг сони сир сақланади. Шу сабабли, бизда сўнги шанба-бозор куни чўкиб ўлганлар ҳақида битта ҳам хабар бўлмади.

Мана, шундан ҳам кўраверинг, бизда гўёки ҳеч ким чўкмади, Қозоғистонда 20 киши чўкиб ўлди. Нима ҳам дердик, бечора Ўзбекистон!