09 July 2018
07:40 - Англияда русларнинг “Новичок” гази билан заҳарлантирилган аёл оламдан ўтди, Трамп-Путин учрашуви нима бўлади?
2018 йил 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида собиқ Россия разведкачиси Сергей Скрипаль ва унинг 33 ёшли қизи нерв-паралитик газ билан заҳарланганлари ва 1-2 ой касалхонада даволанганлари аввалги хабарларимиздан маълум. Эслатиб ўтамиз Россия разведкачиси Сергей Скрипаль яширинча Англия фойдасига жосуслик қилгани очилиб қолгач, Россия суди тарафидан 2006 йилда қамоққа ташланган, аммо кейинчлик Ғарб тарафидан ушланган рус жосуслари билан алмаштирилач, Англияга кўчиб келган эди.

Кейинчалик Сергей Скрипаль ва унинг қизи фақат руслар ишлаб чиқарадиган “Новичок” гази билан заҳарланганлари ҳам маълум бўлди ва Ғарб ҳамма айбни собиқ КГБчи, Россия Президенти Владимир Путиннинг елкасига ағдарди, Россия-Ғарб муносабатлари янада ёмонлашди.

Аммо, 30 июнда Солсберидан 10 км узоқдаги Эймсбери шаҳрида 44 ёшли Дон Стержесс исмли аёл ва 45 ёшли Чарли Роули исмли эркак яна ўша “Новичок” билан заҳарланиб, хушларидан кетган ҳолда топилдилар. Кеча Дон Стержесс оламдан ўтди, Чарли Роули критик ҳолда эканлиги айтилмоқда.

Ҳали жаҳоннинг ҳеч бир ахборот воситаси бу фожеали воқеа муносабати билан тилга олмаган бир нарсани биз айтмоқчимиз. Гап шундаки, Эймсбери шаҳридаги бу фожеали воқеа АҚШ ва Россия президентларининг 16 июлга режалаштирилган Хельсинкидаги учрашувлари арафасида юз берди. Бу тасодифми, ёки кимнингдир провокациясими?

Тахмин қилиш мумкинки, Дональд Трамп билан учрашув худди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин билан бўлгандек, ўзининг обрўсини туширшига хизмат қилишини Путин тушунмоқда. Очиғини айсак, у Шавкат Мирзиё ва Ким Чен Ин каби масхарабоз бўлиб қолишдан қўрқмоқда. Эймсбери шаҳридаги фожеа эса, Путин-Трамп узрашувини бекор қилинишига йўл очиши мумкин. Путиннинг мақсади шу эмасми? Кўрамиз.