02 July 2018
07:35 - Аёлларимиз Туркияда: Болуда ушланган 6 фоҳишадан 3 таси ўзбек экан, Трабзонда ушланган 11 фоҳишанини нечтаси ўзбек?

Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасининг сайтида кеча хабар қилинишича, Болу вилоятининг маркази Болу шаҳридаги бир паркда фоҳишалик учун келишув пайтида 6 фоҳиша ва бир неча эркак полиция тарафидан ушланган. Фоҳишаларнинг 3 нафари (уларнинг исми айтилмаган, қисқача G.B., G.Y. ва J.K. деб танитилган) ўзбек эканлигини аниқлангач, уларнинг соғлиғини текшириш, сўнгра депортация қилиш учун керакли процедуралар бошланибди. Ушланган турк эркаклари суд қилинади.

Трабзон вилоятида шунга ўхшаш операция ўтказган полиця 11 нафар фоҳишани ушлабди. Уларнинг қанчаси ўзбек эканлиги ҳали номаълум, аммо ҳаммаси ўзбек бўлса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, СССР КГБсининг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда тожик аслли ҳаромий Ислом Карим яратган тожиклар режими ҳали ҳам бор ва энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ишламоқда.

Айнан шу режим Ўзбекистонни атайлаб шу аҳволга олиб келдики, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги қозоқлардан 10 баравар кам ҳолга тушди ва сони миллиондан кўп бўлган ўзбеклар оилаларини боқиш учун Россия, Қозоғисон, Туркияда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган ҳолди, яъни қуллардек ишламоқдалар. Эркаклар катта қисми мардикорликда, аёлларнинг катта қисми фоҳишаликда.

Юрт ташқарисидаги ватандошларимиз оилаларини боқиш учун Ўзбекистонга ҳар йили Давлат бюджетидан кўп пул юбормоқдалар, пулнинг бир қисми фоҳишалик қилаётган аёлларимиздан келаяпти. Президент Шавкат Мирзиё юрт ташқарисидаги ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтишга чақирар экан, мақсади бюджетимизни чўктиришми? Йўқ, Шавкат Мирзиё буни яхши тушунади ва ҳеч ким қайтиб келмаслигини, кейинги авлод ҳам ташқарига қочишни ўйлашини билади. Шунинг учун у учун таълим системасини ислоҳот қилиб, чет элда яхши ишлайдиган ва Ўзбекистонга янада кўпроқ пул юборадиган ўз ишининг усталарини етиштирмоқчи. Шундай қилинса, Ўзбекистон давлати тамом бўлган бўлади. Ана ўшанда Шавкат Мирзиё навбатдаги орденни Россиядан олади.

Ўзбекистон ўзбеклари! Сиз нима қилиш керак деб ўйлайсиз? Кўзни очиш ва майдонларга чиқиш, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг фундаментал масалалари билан шуғулланишни талаб қилиш керакмасми?

Расмда 3 аёлни кўрмоқдасиз. Аммо, янглишманг, ўртада полициянинг аёл ходими, икки четда ўзмизнинг ҳақиқий фоҳишаларимиз.