29 June 2018
20:11 - Масхарабозликлар: Шавкат Мирзиё қамалиши кутилаётган Умиджон Салимни “Ўзавтосаноат” раиси ўринбосари қилди ва Тошкент ўйинчоқлар фабрикасига кетди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатиш билан оворалар. Иккитагина мисол келтирамиз.

Биринчиси. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мрзиё АҚШга саёҳатидан қайтиб, эртасигаёқ, яъни 18 майда Анджонга борганида, “Ўзавтосаноат” таркибидаги АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлган “GM Uzbekistan” заводини аявсиз танқид қилган, 31 майда эса, “Ўзавтосаноат” раҳбари Умиджон Салим ички мажлисда аниқ факт ва рақамлар билан, Шавкат Мирзиёнинг исмини тилга олмасдан, аслида, Шавкат Мирзиё ноҳақ эканлигини исботлаб берган. Очиғини айтсаак, шапалоқ урган эди. Бундан дарғазаб бўлган Шавкат Мирзиё бу лавозимга ярим йилча аввал ўзи ўтқазган Умиджон Салимни лавозимидан улоқтирди.

Шавкат Мирзиё Умиджон Салим ўз фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги коррупция сабабли
ишдан олинганини алоҳида урғулаган эди. Бу ҳақда ЎзА ҳам хабар берган. Ақли бор одам тундики, Шавкат Мирзиёга ўзига шапалоқ урган Умиджон Салимни коррупцияда айблаб, қамоққа ташламоқчи.

Аммо, бугун Умиджон Салим “Ўзавтосаноат” раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинди. Табиий, Шавкат Мирзиё тайинлаган. Уни, нима Худо урдики, ўз қаматмоқчи бўлган одамни 3 кундан кейин яна юксак лавозимга тайинлади. Нима ҳам дердик, масхарабозлик. Ёки, ҳаммани ишдан улоқтириш билан овра бўлган Шавкат Мирзиёнинг кадрлар халтаси бўшаб қолдими?

Иккинчиси. Бугун Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида ўйинчоқлар фабрикасини бориб кўрибди (расмда). Қаранг, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам, ҳатто Қозоғистондан 10 бараварча орқада эканмиз, шу каби муҳим масалалар билан шуғулланиш ўрнига Шавкат Мирзиё қўғирчоқ фабрикасига ташриф буюрганига нима деймиз. Нима ҳам дердик, масхарабозлик. Ёки, у бўшаб қолган кадлар халтасига қўғирчоқлар танламоқдами?

Оммавий ахборот воситалари масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатишаётганини айтдик, аслида, асосий айбдор улар эмас, масхарабозлик билан шуғулланаётган Шавкат Мирзиё эмасми?

Расмга қаранг, ўзбеклар! Президентинг аҳволи шу. Ўлим йўлидамиз.