27 June 2018
19:48 - Яшасин Ўзбекистон: Аёллар учун хавфли ҳисобланадиган давлатлар рўйхатида йўқмиз!
Қаранг, Thomson Reuters номли фонд ҳар йили аёлларга яшаш учун энг хавфли бўлган 10 давлатни аниқлаш билан шуғулланар экан. Бу йил 550 экспертнинг фикрини сўраш асосида мамлакатларнинг аёллар учун хавфлилик рейтинги ҳисобланибди. Аёллар учун хавфли бўлган давлатлар рўйхтига - соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги рисклар, дискриминация, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, сексуал ва бошқа турли зўравонликлар даражасини ҳисобга олиб - қуйидаги 10 давлат киритилибди:

Ҳиндистон, Афғонистон, Сурия, Сомалия, Саудия Арабистони, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Яман, Нигерия ва АҚШ.

Эътибор беринг, дунёнинг 200 тача давлатининг 57 тасида мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилади. Бу рўйхатда эса, мусулмонлар кўпчиликни ташкил қулиувчи 7 мамлакат бор - Афғонистон, Сурия, Сомалия, Саудовская Армия, Покистон, Яман, Нигерия.

АҚШдек демократик давлатнинг 10 талик рўйхатда борлиги ҳам мантиқсизликдек туюлади. Аммо, унинг бу рўйхатга тушишига сабаб – сўнги йилларда бу мамлакатда жинсий шилқимлик ва зўравонлик ҳақида кўп гапирилаётгани эмиш.

Ўзбекистон бу рўйхатга кирмагани ҳам тушунарли. Чунки, бу ерда фақат аёлларнинг эмас, ҳеч кимнинг хавфсизлиги таъминланмаган. Агарда Шавкат Мирзиёдан бу хусусда сўралса, у шундай жавоб берган бўларди: “Тушунишимча, гап одамларнинг хавфсизлиги, биринчи навбатда, аёлларнинг хавфсизлиги ҳақида. “Бирлик” ва унинг жарчиси деб айтилаётган “Ҳаракат”га кўра, Ўзбекистонда одамнинг ўзи йўқ-ку.”