27 June 2018
18:32 - Шавкат Мирзиёдан яна иккиюзламачик: У бугун таҳлил ва холис танқидни олқишлади, кеча шундай қилган “Ўзавтосаноат” раҳабарини ишидан улоқтирган эди
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “27 июнь – Матбуот ва Оммавий Ахборот Воситалари Ходимлари Куни" муносабати билан ўз табрикномасини эълон қилди. У ҳамма диктаторларга хос баландпарвозлик руҳида ўзи тупириб бўлган асосий принципни, яъни сўз эркинлигини олқишлади. У ўз табригида, жумладан, шундай дебди: “Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда „тўртинчи ҳокимият“ даражасига кўтарилиши зарур. Бу - замон талаби, ислоҳотларимиз талаби.”

Куласизми, йиғлайсизми? Ўзбекистонда биттагина ҳокимият бор – Шавкат Мирзиёнинг ҳокимияти. Бошқаларини қўйиб туринг, қонунчилик ҳокимияти бўлиши керак бўлган Олий Мажлис - оддий қўғирчоқдир. Шундай экан, қандайдир оммавий ахборо воситаларини “тўртинчи ҳокимият” бўлишга чақириш масхарабозлик руҳидаги иккиюзламачилик бўлмаса, иккиюзламачилик нима ўзи?

Ким билсин, балки, Шавкат Мирзиё сўз эркинлиги деганда фақат ўзининг сўз эркинлигини тушунади ва бугун эрталаб қайси оёғи билан турса, ўша оёқ руҳида оғзига келганини валдирайверади.

Ваҳолангки, у кечагина “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Умиджон Салимни холис таҳлили ва танқиди учун ишдан уллоқтираган эди. Гап шундлаки, Шавкат Мрзиё АҚШга саёҳатидан қайтиб, эртасигаёқ, яъни 18 майда Анджонга борганида, “Ўзавтосаноат” таркибидаги АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлган “GM Uzbekistan” заводини аявсиз танқид қилган, 31 майда эса, Умиджон Салим “Ўзавтосаноат” даги мажлисда аниқ факт ва рақамлар билан, Шавкат Мирзиёнинг исмини тилга олмасдан, аслида, Шавкат Мирзиё ноҳақ эканлигини исботлаб берганди. Бу ҳақда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар ҳам бергандилар.

Шундай экан, кечагина Умиджон Салимни холис таҳлили ва танқиди учун ишдан уллоқтираган Шавкат Мирзиё бугун сўз эркинлигини олқишлаши ҳамма диктаторларга хос яна бир оддий иккизламачиликдир.