27 June 2018
10:05 - Ўзбекистон ўлим йўлида: Шавкат Мирзиёга шапалоқ урган “Ўзавтосаноат” раҳбари Умиджон Салим лавозимидан улоқтирилди, ўрнига прокуратура ходими тайинланди
Шу йил 31 май куни “Ўзбекистонни жин урмоқда: АҚШдан қайтиши билан АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасига ёпишган Шавкат Мирзиёга шапалоқ каби жавоб келди” номли хабар эълон қилган эдик. Ўша хабарда 18 май куни АҚШга расмий таширифидан қайтган Президент Шавкат Мирзиё эртасигаёқ Андижонга боргани ва ғазаб ичида айтган қуйидаги сўзларини келтиргандик: “У машина заводи (GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи - kun.uz) номигагина, ҳеч кимга фойдаси йўқ. Бундай заводдан ўнта қилса, фойдаси бор. Рақобат бўларди. Бу машина завод учун ўтган 27 йил ичида жуда кўп имтиёзлар берилди, солиқдан озод қилинган, локализация кам қиляпти. Бу завод аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаб бермайди. Шунинг учун, Андижонда ҳаёт шароитини яхшилаб беришимиз керак. Балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш мумкин.”

Шавкат Мирзиёнинг ўша сўзларига “Ҳаракат” Агентлиги шундай изоҳ берган эди: “Шавкат Мирзиёнинг АҚШдан қайтиши билан АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасига ташланиб қолиши, у АҚШга ташрифи пайтида ўзига етарлича ҳурмат кўрсатилмагандан, бу ташриф бир тийинга қиммат тадбир бўлиб чиққанидан дарғазаблигининг исботидир.”

Аммо, шундан кейин биз ҳам кутмаган воқеа бўлди. 31 май куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ўз тизимда амалга оширилаётган ишлар, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик, “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Умиджон Салим ўтган йил “GM Uzbekistan” АЖда 140 минг 247 дона автомобиль ишлаб чиқарилгани, 2016 йил билан таққослаганда ўсиш ҳажми 59 фоизни ташкил этгани, Самарқанд автомобиль заводида эса ўтган йилда 3 минг 600 дона юк автомобили ва автобуслар ишлаб чиқарилгани, ўсиш ҳажми 5,5 фоизни ташкил этгани, “JV MAN Auto Uzbekistan” қўшма корхонасида эса 1 минг 200 дона юк автомобили ва автобуслар ишлаб чиқарилганини ҳақида маълумот берибди. Булардан ҳам қизиқи, 2017 йили 26 минг 800 енгил автомашина экспорт қилингани, уларнинг асосий қисми Россияга кетганини ҳам айтибди. Яъни, қисқа қилиб айтсак, Шавкат Мирзиё Андижонда ёлған гапирганини тилга олмаса ҳам, аммо шунга ишора қилиб Шавкат Мирзиёга яхшигина шапалоқ урганди

Мана, бугун Шавкат Мирзиёдан жавоб келди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз “Ўзбекистон 24” телеканали “Ахборот 24” дастуригав асосланиб хабар қилишича, Умиджон Салим гўёки фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги коррупция сабабли “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятидаги вазифасидан олинибди. Бу ерда “коррупция” сўзининг ишлатилиши бежиз эмасди. Шавкат Мирзиёга шапалоқ урган Умиджон Салим коррупцияда айбланиб, қамоққа ташланишига имо-ишора қилинмоқда.

Бундан ҳам қизиғи, шу пайтгача Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқ компанияга раҳбар қилиб тайинланди. Куласизми, йиғлайсизми? Прокуратура тизимида ишлаб келган, расмига қараганда, бир ёш бола “Ўзавтосаноат”га раҳбар бўлди. Хуллас, қаёққа қараманг, ҳаммаёқда масхарабозлик.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунақа президент, бунақа режим билан на Ўзбекистон, на ўзбек миллатининг келажаги йўқ. Бундан олдинги “Халқ Таълими Вазири идорасини янгиламоқда, мақсад - ўзбекларни пода қилиб етиштириш. “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг мақсади – бунинг том тескариси” сарлавҳали хабаримизда Ўзбекистон давлат сифатини, ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлганини асослаб бергандик. Шавкат Мирзиёнинг режими шу йўналишда ишини давом эттирмоқчи эканлигини кўрсатиб турибди, демак, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллати ўлади. Табиий, гап маънавий ўлим ҳақида кетмоқда.

Бунинг олдини олдишнинг ягона йўли – майдонларга чиқиш ва Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистон давлати ва уни халқининг долзарб масалалари билан шуғулланишни талаб қилишдир. Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш шарт. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий Олий Мажлис яратиш ғоялари, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилишига йўл бериш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ғоялари ётади.