25 June 2018
23:15 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Ризаевнинг Ўзбекистон Президенти, БМТ ва ЕХҲТ ваколатхоналарига МУРОЖААТНОМАСИ (Шикоят тартибида. Очиқ хат)

Бизнинг электрон адресимизга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Тафтиш комиссия раиси Исроил Ризаев ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоли Ҳ. Н. Алибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига, ЕХХТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ва барча ОАВларга юборган МУРОЖААТНОМАси (Шикоят тартибида. Очиқ хат) келди.

Уларнинг Мурожаатномасида бундан 7- 8 йил аввал вилоят ёки Республика Прокуратурасига йўлланган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилгани, Прокурор (ва бошқа мансабдорлар) қабулига бемалол кириш мумкин бўлгани, аммо ҳозир ҳамма нарса ёмонлашгани, маҳаллий прокуратура ходимлари фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикоятларига расмиятчилик учунгина фойдасиз жавоблар ёзишлари, шикоятларда айтилган масалалар билан шуғулланмасликлари аниқ фактлар билан кўрсатиб берилган.

Бу ҳақиқатдан ҳам қизиқ бўлган 11 саҳифалик Мурожаатномани 2 қисмга бўлиб, сайтимизнинг “Актул Мавзу” бўлимига қўйдик. Улар билан қуйидаги адресларда танишишингиз мумкин:

1-чи қисм: http://harakat.net/actual/?id=200


2-чи қисм: http://harakat.net/actual/?id=201