25 June 2018
08:14 - Африкадан Европага Ўртаер Денгизи орқали ўтмоқчи бўлган 200 муҳожир ҳалок бўлди, 450 киши қутқарилди. Бош муаммонинг ечими қандай?

Осиё ва Африканинг қашшоқ ўлкаларидан юз минглаб, балки миллионлаб кишилар, уларнинг аосий қисми мусулмонлар, жаннатсимон Европага етиб олиш учун ҳар нарса қилишга тайёр эканликларини ҳамма билади. Муҳожирлар Ўртаер Денгизи орқали Европага етиб олиш учун тўғри келган кемача, қайиқча ва ҳатто шиширилган қайиқчалардан фойдаланаётганлари, уларнинг бир қисми йўлди ҳалок бўлаётгани, бир қисми денгиз чегарачилари тарафидан қутқариб қолинаётгани, маълум бир қисми бир амаллаб Европага етиб олаётгани ҳам ҳаммага маълум.

Жаҳон ахборот воситалари чегара қўриқчиларидан олинган маълумотларга асосланиб хабар беришларича, Ўртаер Денгизида сўнги кунларда 200 дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлибди, 458 киши Ливия чегарачилари тарафидан қутқарилибди. Қанча одам Европага етиб олгани номаълум, чунки, улар яширинча Европага келаётган муҳожирлардир. Аммо, йўл хавфли эканлигига қарамасдан, муҳожирлар оқими камаймаётганидан тушуниш мумкинки, уларнинг катта қисми Европага омон эсон етиб олмоқда.

Қонларига инсонпарварлик тушунчалари сингиб кетган европалик сиёсатчиларнинг боши қотган. Аммо нима қилиш керак саволига жавоб йўқ, яқин орада бўлмайди ҳам.

Тактик нуқтаи назаридан чегараларни мустаҳкамлаш билан шуғулланиш мумкин, Лекин бу ҳам стратегик муаммоларни ҳал этолмайди.

Стратегик муаммоларни ечиш устида Осиё ва Африканинг қашшоқ ва қолоқ давлатлари ҳам Европа билан биргаликда ишлашлари, ўз мамлакатларидан чиқаётган муҳожирлар оқимини камайтириш ҳақида ўйлашлари керак.

“Бирлик ” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом дунёсининг қолоқлик ва қашшоқлигининг асосий сабаби - Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаётганидир. Ҳаёт кўрсатмоқдаки, Ислом уламолари бундай фундаментлар муаммоларни тушунмайдилар ҳам. Европа улар билан ишлаши, керак бўлса, уларни дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишга мажбур қилиши лозим.