18 June 2018
09:35 - Бечора Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиё: Афғонистонда терактларни ҳукумат қўшинлари ва террористлар ўртасидаги оташкес ҳам тўхтатолмаяпти
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Афғонистон ҳукумати Толибон террористлари билан Ҳайит байрами кунлари ўзаро оқ отмасликка келишган эдилар. Турклар бундай воқеани, яъни оташларни кесишни “оташкес” дейдилар. Ўзбеклар ҳам бу атамани қабул қилсалар ёмон бўлмасди.

Аммо, оташкес амалда ишламаяпти. Ҳайитнинг иккинчи куни Афғонистоннинг Ички Ишлар Вазири Воис Аҳмад Бармоқ Толибон вакиллари билан Қобул шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида байрамона учрашув ўтказаётган соатларда Нангарҳор шаҳрида ИШИДга қасамёд қилган толибончилар гуруҳининг ўлимчи-террористи портлатгич моддалар тўла автомобилини ўзи билан портлатиб камида 26 кишини ўлдирганди.

Кеча, яъни Ҳайитнинг 3-чи куни Жалолобод шаҳар ҳокимлиги биноси олдида толибончилар, хавфсизлик хизмати ходимлари ва оддий фуқаролар байрамни нишонлаш учун йиғилган пайтларида, ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, камида 19 кишини ўлдирибди, 50 дан ортиқ одам ярадор бўлибди.

Бундан ҳам қизиғи, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани оташкесни яна 9 кунга узайтириш ҳақидаги қарорини эълон қилиб бўлган экан. Жалолободдаги терактни ҳали ҳеч бир ташкилот бўйнига олмади, аммо тахмин қилиш мумкинки бу терактни яна ўша толибончиларнинг ИШИДга қасамёд қилган гуруҳлари уюштирган.

Ислом терроризмини террористлар билан музокаралар олиб бориш йўли билан тўхтаиш мумкин деб ўйлайдиган бечора Шавкат Мирзиё ва Ашраф Ғани каби сиёсатчилар тушунишлари керакки, ислом терроризмини тинч йўллар билан йўқ қилишнинг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Хабар Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Эртами- кеч, Ислом уламолари бу таклифни қабул қилишга ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризми принципини тан олганини эълон қилишга мажбур бўладилар.