14 June 2018
23:11 - АҚШ Марказий Банки қарзга берган пули учун олинадиган фойда фоизини оширди, демак, мамлакат иқтисоди барқарор. Ўзбекистондачи?
АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв кеча фоиз ставкасини, яъни қарзга берилган пул учун олинадиган фойда фоизини 1,50-1,75дан 1,75-2,00 га чиқарди. Демак, оддий банклар ҳам фойда учун олинадиган фоизни ва банкда пул сақлаётганларга бериладиган фойда фоизини орттиришади. Бу нарса мамлакат иқтисоди барақарор ўсаётганининг кўрсатгичидир. Чунки, иқтисодиёт барқарар бўлса, бизнезменларнинг иши яхши кетмоқда ва улар каттароқ фоиз ҳисобига ҳам қарз олишга тайёрлар.

Одатда бундай хабардан кейин Нью-Йорк Фондлар бозорининг Dow Jones индекси юқорига сакрар эди. Аммо, бу сафар ундай бўлмади, Dow Jones индекси бироз тушди. Бунинг сабаби Доналд Трампнинг Шимолий Корея диктатори билан қилаётган масхарабозликлари бўлиши мумкин. Яъни, унинг масхарабозликлари ҳаммани хавотирга солмоқда, ҳатто Фондлар бозорини ҳам.

Ўзбекистон каби қашшоқ давлатларда бунинг тескарисидир. Фоиз туширилса, ҳамма хурсанд бўлади. Чунки, аҳвол дабдала бўлгани сабабли, ҳеч ким катта фоиз тўлаш шарти билан қарз олишга журъат қилмайди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик ўйинлари ҳар қандай фондлар бозорини/биржасини ўлдириши муқаррар. Яхшиямки, бизда ҳали бундай бозор/биржанинг ўзи йўқ. Биржа номи остида ишлайдиган ташкилот валюта сотиш билангина шуғулланади.