05 June 2018
02:21 - Қойил: Kun.uz сайти сўкағон Президент Шавкат Мирзиёнинг дабдаласини чиқарди
Дарҳол айтиш керакки, Kun.uz сайти Шавкат Мирзиёнининг исмини тилга олмасдан дабдаласини чиқарибди. Кеча бу сайтда ўзини танитмаган наманганлик бир кишининг гўёки бу сайт адресига келган хати эълон қилинди. Мана ўша хатнинг матни:

* * * * *

Мен Россияда электрик бўлиб ишлайман. Наманган вилоятининг туманларидан бирида жойлашган электр тармоқлари корхонасида 6 ой ишлаб, ўз хоҳишим билан у ердан бўшадим. Меҳнат шартномасини бекор қилишлик тўғрисидаги аризамни ёзиб, хизмат вазифамдан озод қилинганман.

Бунга сабаб иш вақти соати чегараланмаган, боз устига норасмий равишда ҳар куни 22:00дан кейин мажлисбозлик бўларди. Бундан ташқари, бу мажлисларда раҳбар томонидан ходимларга қарата айтиладиган, куракда турмас ҳақоратли сўзлар, камситишлар жон-жондан ўтиб кетади. Бу номаъқул сўзлар ишлаган, ишламаган ходимга қарата айтилаверарди. Тажрибасиз раҳбарнинг ишнинг кўзини билмасдан, қўл остидагиларнинг касбига бўлган меҳрини, иштиёқини ошириб, бу билан самарадорликка эришиш ўрнига уларни ҳақоратлашига кўз юма олмадим ва ишдан бўшадим.

Икки танишим олийгоҳни тамомлаб, чет элга ишлаш учун кетишмоқчилигини айтишди. Мен уларга дипломлари бўлса, қўлларида ҳунарлари бор, ўз ватанларида қолиб ишлашни маслаҳат бердим. Ота-она, яқинлар ёнида бўлишга нима етсин... Мана шуларни уларга тушунтиргандай бўлдим.

Гапларимга қулоқ осишиб, ўз соҳалари бўйича ҳужжатларини топширишди ва кўп ўтмай ҳудудий МИБга қабул қилинишди.

Орадан 5-6 ой ўтиб, эшитдимки, улар ҳам ўз хоҳишлари билан ишдан бўшашибди. Улар ҳам мен дуч келган ҳолатга учрашган. Раҳбар томонидан нотўғри йўлга қўйилган ишлаш тизими ва юқоридаги мажлисбозлик уларнинг ишга бўлган шижоатларини сўндирган.

* * * * *

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу сайт ўзича усталик қилиб, исмини тилга олмасдан жорийдаги Президент Шакат Мирзиёнинг дабдаласини чиқармоқда. Масалан, “Ҳаракат” сайти Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган вақтлардла селектор мажлисларидан ҳеч тортинмасдлан ҳаммани “онайни фалон” деб сўкиши оддий ҳол эканлигини кўп марта ёзган эди. У ҳозир президент бўлиб сайланган кейин ҳам у касаллигини тузатмагани кўриниб турибди.

Kun.uz сайти бу хабарида сўкағонларни нишонга олгани тўғри, аммо бош сўкағонни нишонга олиш керак эди. Бош сўкағон президентликдан улоқтирилса, паст даражадаги ҳамма сўкағонларга дарс бўларди.

Мана, Kun.uz сайти сайти журъат қимаган ишни биз қилмоқдамиз ва Шавкат Мирзиёга мурожжатимизни айтамиз: “Илтимос, бозордаги каби сўкишларингизни йўқ қилинг. Ўзбекистондек давлтнинг шармандасини чиқармоқдасиз. Кўринишидан, сўкишларингизни тўхтатолмайсиз. Истеъфога кетинг, ҳаммага дарс бўлсин”.