04 June 2018
15:06 - Сенсация: Жим бўлиб кетган АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон пайдо бўлди, алжирашга бошлади. Ўзбекларга нима? Маънавий ўлимми?

2016 йилдаги президент сайловларидан аввал фаворит ҳисобланган, аммо у сайловларда ютқазгандан кейин жим бўлиб кетган Ҳиллари Клинтон шу кунларда яна пайдо бўлиб қолди. У ҳам, бутун АҚШ оммавий ахборот воситалари каби, ўзининг сайловларни ютқазишида, яъни Доналд Трамнинг ғалаба қозонишида, русларнинг роли борлиги ҳақида вайсашга бошлади. Ваҳоланки, АҚШнинг ҳамма оммавий ахборот воситалари ва Конгрессдаги Даналд Трампнинг душманлари 1,5 йилдан бери сайловларга русларнинг аралашгани ҳақида биронта факт топиш учун ҳаракат қилиб ётибдилар, аммо пичоққа илинадиган нарса тополмаяптилар.

Ҳиллари Клиннтон асоссиз вайсашда улардан ҳам олдинга кетганини қўйиб туринг, унинг турмуш ўртоғи, собиқ президент Билл Клинтон ҳам унга қўшилибди. Машҳур CNN хабар қилишича, Билл Клинтон шундай дебди: “Агар ҳозир президент Демократик Партиянинг одами бўлса эди, унинг устидан импичмент бошланган бўларди ва оммавий ахборот воситалари ҳозиргидан ҳам қатъийроқ бўлган бўларди.”

Баъзи ахборот воситалари Билл Клинтоннинг бу сўзларидан кейин, унинг ўзи президент бўлган йиллари Моника Левински билан Оқ Уйнинг Овал Офисида жинсий алоқада бўлгани 100 фоиз исботланса ҳам, АҚШ Сенати уни импичмент қилмаганини эслатиб қолишди.

Бундан ҳам қизиғи, сўнги хабарларга кўра, Доналд Трамп ўзига бўлаётган ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиб келаётган адвокати Тай Коббни бошқа адвокат Эммет Фладга алмаштирди. Эммет Флад бундан 20 йилча аввал Билл Клинтоннинг “Моника Левински жанажали” ишларида маслаҳатчиси бўлган экан. Куласизми, йиғлайсизми?

Ўзбекларга нима деб, бу мавзуга ўзбекларни аралаштиришимизнинг сабаби бошқачароқ. “Ҳаракат” Агентлиги ўтган йилнинг охирги кунлари Олий Мажлис қабул қилган қарорларда Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети 2018 йилга бор-йўғи 7,69 миллиард доллар деб белгилагани, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда эса, Давлат Бюджетит 35 миллиард доллардан кўпроқ эканлигини айтган ва “Куласизми, йиғлайсизми?” деб савол қўйган эди.

Бундан ташқари, ҳар қандай давлат иқтисодиётингнинг асосий кўрсатгичи, яъни Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бизда 2018 йилга бор-йўғи 36 миллиард доллар қилиб режалаштирилгани, Қозоғистонда эса, 173 миллиард доллар эканлигини ҳам ёзиб, яна ўша “Куласизми, йиғлайсизми?” деган саволни ўртага отган эдик.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бундай саволлар устида ўйламасангиз, ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётганг тожклар режими ўз олдига Лубянка тарафидан қўйилган вазифани бажаради – Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллати ўлади. Табиий, гап жисмоний эмас, ундан фарқи кам бўлган, балки, ундан ҳам даҳшатлироқ бўлган маънавий ўлим ҳақида кетмоқда.

Расмда – маънавий ўлим йўлидаги бугуннинг ўзбеклари Россияда.