28 May 2018
08:17 - Бугун Теҳронда Каспийбўйи давлатларининг саммити бошланади
Озорбайжонда демократик мухолифатчиларга яқинлиги билан танилган Турон Агентлиги хабар қилишича, 28-29 май кунлари Теҳронда Озорбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон давлатларининг саммити бўлади. Бу давлатларнинг делегациялари денгизда хавфсизликни тамъинлаш масалаларини муҳокама қилишади, тегишли меморандумни имзолашади.

Шу 5 мамлакaтнинг делегациялари Капий денгизида хавфсизликни тамъинлаш масалаларини муҳокама қилиш учун охирги марта Ашхабодда йиғилган эканлар.

Тахмин қилиш қийинмаски, “саммит баҳона, дийдор ғанимат” деганларидек, бу мамлакатнинг раҳбарлари ўзаро яккама-якка учрашувлар ўтказиш билан ҳам шуғулланадилар.