25 May 2018
22:47 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозликлари ҳар ерда: Тошкентда қандайдир комиссия аъзолари 18 йилдан бери қамоқда ётган ҳизбут-таҳрирчи билан учрашибдилар

Ўзбекистонда ҳукмронилик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, қандайдир комиссия аъзолари, унинг ичида Тошкент Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Турдиқул ва масжиднинг дин уламолари, Тошкент шаҳар отинойиси бормиш, “Шайҳ Зайниддин” масжидида 159-модда билан озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўтаб келаётган, асл исми айтилмасдан, хабарда Нодир деб аталган одам билан учрашув ўтказибдилар (расмда – Нодир қора костюмда).

18,5 йил йил аввал жиноят кодексининг 159-моддаси билан айбланииб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган Нодир18,5 йил панжара ортида экан. У ҳозир 44 ёшда. Нодир қамомоққа ташланганда 4 ёш бўлган фарзанди ҳозир 21 ёшда, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди.

Бу хабарнинг масхарабозлик маҳсулоти эканини кўрсатувчи фактлар кўп. Биринчидан, Нодир учрашган Комиссия нима эканлиги айтилмайди. Жиноят кодексининг 159-чи моддаси нима ҳақида эканлиги тушунтирилмайди. У йигит неча йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳам, бундай учрашувдан мақсад нима бўлгани ҳам, тилга олинмайди.

ЎзА қилмаган бўлса ҳам, биз эслатиб ўтамиз, 159-чи модда конституцион тузумни бузиш ниятида қилинган оғир ишлар ҳақидадир.

Бундай учрашувнинг мақсади ҳам аниқ. Шавкат Мирзиё Ўзбекистон бўйлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлпари етиштириладиган далалар ва турли қурилаётган корхоналарни айланиб, тўғри келган жойда, ўзи билмайдиган ишлар ҳақида маслаҳатлар бераётгани Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборотлари тарқатаётган хабарлардан маълум. Шавкат Мирзиёнинг мақсади - халқни алдаб, ўзи жиддий ишлар қилаётганини кўрсатишдир. Аслида президентнинг вазифаси мамлакатнинг глобал муаммолари билан шуғулланиш бўлиши керак. Ҳеч шубҳасиз, “Шайҳ Зайниддин” масжидидаги учрашув ҳам Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан ўтказилган ва унинг яратаётган масхарбозликларнинг давоми, холос.

Кўринишидан, суҳбат қатнашчилари Нодир ўзи қилган жиноятдан афсусланаяптими, ўзи қилган жиноят Ислом динининг талабларига асосланмаганлигини кеч бўлса ҳам тушунаяптими, “Ҳизбут Таҳрир”га кираётганда берган қасамёдидан вози кечадими, деган саволларга жавоб қидирганлар. Аммо, Нодир афсусланмаётганини, қилган ишлари Исломнингн талабларига асосланганини, ўз қасамёдиган воз кечмаслигини қатъий равишда гапирган.

Бу хабарнинг масхаробозлиги очиқча кўриниб турибди, дейди мухбирмиз. Гап шундаки, Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан тушунчаларига кўра, мусулмонлар Ислом динининг 5 фарзини (имонли бўлиш, 5 маҳал намоз ўқиш, рўза тутиш, имкон бўлса ҳаж қилиш, завот бериш) бажаришдан ташқари, мусулмонлар исломий давлатда, яъни қандайдир конституция эмас, Шариат қонунлари ишлайдиган муҳитда яшашлари шарт, давлат исломий бўлиши, яъни дин тарафидан бошқарилиши керак. Демак, “Ҳизбут Таҳрир” ва унинг Нодир каби бечора аъзолари, Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи нарсаларни ҳаётга жорий қилиш учун курашмоқдалдар, жиҳод қилмоқдалар.

Нодир ва “Ҳизбут Таҳрир”нинг минглаб, балки ўн минглаб, балки, миллионлаб бечора, ҳа, улар ростдан ҳам бечора, тарафдорларини бу хато йўлдан қайтаришнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Исломни хато тушунчалардан тозалаш, Ислом дини дунёвийлик/сеуляризм принципини қабул қилишидир.

Бундай ислоҳотларни қандайдир “Ҳизбут Таҳрир” каби ташкилотлар ва унинг Нодир каби бечора аъзо ҳамда тарафдорлари эмас, Ислом уламолари қилиши керак. Улар қилмаяптиларми, демак, “Ҳизбут Таҳрир” каби ташкилотлар ва унинг Нодир каби бечора аъзо ҳамда тарфдорлари эмас, Ислом уламолари бош жиноятчилардир. Ислом дини шу аҳволда экан, унга ёрдам бериш ўрнига Ўзбекистонни кўр-кўрона исломлаштириш билан шуғулланаётган Президент Шавкат Мирзиё ҳам айнан ўша жиноятчиларга ёрдам бераётганини тушуниш керак.