22 May 2018
22:30 - Яхши аралаш ёмон хабар: Россия Мудофаа вазири Шавкат Мирзиёга Путиннинг топшириқларини олиб келди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Россия Мудофаа Вазири Сергей Шойгуни бугун кечқурун Тошкентда Президент Шавкат Мирзиё қабул қилди.

Шавкат Мирзиё Россия вазири билан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни, жумладан, идоралараро шерикликни янада кенгайтириш, икки томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилибди. Шунингдек, улар халқаро сиёсат ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишибди.
Бошқа хабарлардан тушуниш мумкинки, Сергей Шойгу бугун эрталаб Самарқандга келган, пешин соатларида Тошкентда Ўзбекистон Мудофаа Вазири Абдусалом Азизов билан учрашган, Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясига бориб, олий ҳарбий таълим муассасаси фаолияти билан танишган.

Ҳеч шубҳа йўқки, Сергей Шойгунинг ташрифи аввалдан режалаштирилмаган. Владимир Путин кеча телефон орқали Шавкат Мирзиёнинг АҚШга боргани ҳақида ҳисоботини олганидан кейин, ўз вазирини Шавкат Мирзиёга керакли топшириқлар бериш учун Ўзбекистонга юборган. Шойгунинг аввал Самарқандга келиши, Ўзбекистондаги ҳамкасби билан учрашуви,Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясига бориши - хўжа кўрсинга ўтказилган тадбирлар бўлиб, бундан мақсад ҳаммани чалғитишш бўлган.

Аммо, ақли бор одамларни чалғитиб бўлмайди. Путин Шойгу воситасида ўз вассали Шавкат Мирзиёга бир шапалоқ урди. Энди Шавкат Мирзиё халқаро саҳнадаги сиёсатини ўзгартиришга маҳкум. Воқеанинг ёмон томони – Шавкат Мирзиё шапалоқ егани. Яхши тарафи – у энди турли масхарабозчиликларни кескин камайтириб, жиддийроқ бўлишга ҳаракат қилади. Аммо, қилолармикан? Одам бу ёшда ўз табиатини ўзгартириши қийин.