21 May 2018
08:28 - Шавкат Мирзиё Давлат бюджетига тупирди ва Андижонга 250 миллиард сўм пул беришга ваъда берди
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири kun.uz ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришича, кеча Андижонга сафари пайтида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Президент Шавкат Мирзиёдан қандайдир 50 та лойиҳани амлга ошириш учун ҳар бир лойиҳага тахминан 5 миллиард сўмдан пул сўрабди.

Шавкат Мирзиё ҳокимни ўзи ишонган одамлардан деб мақтабди ва у сўраган пулни беришга ваъда берибди.

Қизиқ, Шавкат Миризиё шунча пулни ўз чўнтагидан бермоқчими? kun.uz будай савол қўймаган, демак, жавоб ҳам йўқ. Бу воқеага ҳеч қандай таҳлил ҳам берилмаган. Ваҳолангки, ҳамма ишлар Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Давлат Бюджети доирасида молиялаштирилади-ку.

Бу воқеа мустақилликнинг биринчи йилларида бўлган ва ҳамма эшитган бошқа воқеани эслатади. Ўша пайтдаги президент Ислом Карим ўша пайтдаги Молия вазири Эркин Муродовни олдига чақириб, қайсибир вилоятган фалонча пул бериш тўғрисида буйруқ берибди Вазир унга “Ислом ака, ҳамма пул бюджет доирасида ишлатилади, бюджетимизда Сиз айтаётган нарсага пул ажратилмаган” деби. Ислом Карим “Майли бўшсан” дегач, вазир ўша пайтда Ўрдада жойлашган Молия вазирлиги биносига жўнабди. Хизмат автомобилида у ерга тахминан 20 дақиқада етиб бориши билан, Ислом Карим уни ишдан бўшатиш ҳақида фармон чиқариб бўлганини ўрганибди.

Кўриб турибмизки, эски тос, эски ҳаммом. Ислом Каримдан кейин Шавкат Мирзиё ҳам Ўзбекистондек давлатни Совет замонининг колхозидек бошқармоқчи.

Расмда Андижоннинг ҳокими ёш боладек қўлидаги давфтарчага Шавкат Мирзиёнинг ҳар бир айтган сўзини гўёки ёзиб олаётганини кўрмоқдасиз.

Эй, ўзбеклар тушунинг, бунақа президент ва бунақа ҳокимлар билан келажагимиз дабдала бўлади. Буни тезроқ тушуниб етиш ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ёки истеъфога кетишни ёки “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш керак.