21 May 2018
20:15 - Бечора Шавкат Мирзиё хўжайини Владимир Путинга АҚШга сафари ҳақида телефон орқали ҳисобот берди
Кремлнинг расмий сайтида хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ва Россия президентлари телефонда гаплашдилар. Бир неча қаторлик ўта қисқа хабарда икки президент Шавкат Мирзиёнинг 2017 йилда Москвага сафари вақтида келишилган масалалар бўйича нималар қилинаётганини гаплашишибди, стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳамфикр эканликларни такрорлашибди.

Хабарча шундай жумла билан тамомланган: “Халқаро алоқалар бўйича фикр алмашилганда Шавкат Мирзиё яқинда АҚШга қилган саёҳати ҳақидаги ўз таасуротларини ўртоқлашди”.

Кремлнинг хабарчасида уларнинг суҳбати қанча давом этгани ҳам тилган олинмайди. Аммо, хабарчада айтилмаса ҳам, ҳар қандай ақли бор одам тушунадики, Шавкат Мирзиё ўз хўжайинига АҚШга ташрифи бўйича ҳисобот берган. Чунки, айнан Путиннинг КГБси Ўзбекистонда ўзбек миллатининг бошига тожик аслли Ислом Каримни ўтқазгани, айнан КГБ нинг ёрдамида Ислом Карим Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатиб, Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ғариб аҳволга солгани, Шавкат Мирзиё КГБнинг топршириғини бажаришни давом эттираётганини ҳамма тушунади.

Биз бу хабарга илова қилаётган Шавкат Мирзиёнинг икки букилиб турувчи расми русларнинг “Новости” Агентлигидаги хабардан олинган.