11 April 2018
07:13 - Гўёки кўзи очилган ўзбек журналистларнинг ҳали ҳам кўрлиги ҳақида Сурхандарёда гапирилди
Ўзбекистондаги тожиклар режиминингн қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири, балки, асосийси бўлган ЎзА Сурхандарёда журналистиканинг аҳволи ҳақида нари борса ярим саҳифалик, аммо масхарабозлик руҳидаги хабар эълон қилди. Шундай муҳим мавзу бўйича ҳеч қандай анализ ёки таҳлил ҳам бермади. Ваҳолангки, фақат Сурхандарёда эмас, бутун Ўзбекистонда журналистика ўта аянчли аҳволда. Ўзбекистондаги ҳамма оммавий ахборот воситалари оддий масхарабозлик билан шуғулланадилар, мавжуд режимнинг ҳар қадамини оқишлайдилар, мамлакат ва халқнинг ўта ғариб аҳволи билан ишлари ҳам йўқ.

ЎзАнинг хабарида Термизда жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзуига бағишланган давра суҳбатида ўтказилгани айтилади ва биттагина одамнинг фукр-мулоҳазалари билдирилади. Бошқалар оғиз очмай, қисиб ўтирган бўлсалар керак.

“Сурхон ёшлари” вилоят газетаси бош муҳаррири И.Шомиров шундай дебди: “Узоқ йиллар халққа ўз сўзимизни очиқ айтишга андиша қилиб келдик. Энди журналистнинг ўз сўзини айтиши, жойларда жамоатчилик назоратини ўрнатиши учун барча имконият берилди. Содда қилиб айтганда, сўз эркинлиги таъминланди.” И.Шомиров камчиликларни ҳам тилга олибди. Унга кўра, журналистлар шиддат билан ривожланаётган жамият билан ҳамқадам юра олмаётганмишлар, газеталарда журналистик суриштирув асосида тайёрланган қизиқарли, долзарб мавзулар кўзга ташланмасмиш.

Бизда гўёки сўз эркинлиги таъминлани ҳақидаги ёлғонни қўйиб туринг, И.Шомиров исмли аҳмоққа кўра, ҳамма нарсада журналистларнинг ўзи айбдор. Улар узоқ йиллар андиша қилиб келишибди, энди эса, ўз айблари билан долзарб мавзуларни тилга олишаётган эмиш.

Шу муносабат билан 2 та мисол келтириш мумкин. Йиллар аввал ўша пайтдаги ҳаромий Ислом Карим журналистларни бор камчиликларни ёритмасликда айбланидан кейин қайсиби ахборот воситасида Самарқанддаги бир жамоат ҳожатхонасининг ифлослиги ҳақида мақола пайда бўлди. Шу билан танқид битди. Чунки, Ислом Каримга офаринлар бўлсинки, нафақат ҳамма ҳожатхоналар халқаро меҳмонхолар даражасига кўтарилди, мамакат бўйлаб ҳар қандай камчиликлар йўқ қилинди. Яна Ислом Каримни олқишлаш давом этаверди.

Шавкат Мирзиё тахтга келгандан кейин қаердадир журналистларни танқид қилиб ўтди, эртасигаёқ Тошкентдаги автоҳалокатда 1 ёки 2 киши ўлгани ҳақида хабар қилинди. Ва шу билан иш битди, чунки, Шавкат Мирзиёга офаринлар бўлсанки, ўшандан бери Ўзбекистонда бошқа автоҳалокат ҳам бўлаётгани йўқ. Қолаверса, ҳам нарса зўр бўлиб бормоқда.

Ваҳолангки, Ўзбекистон давлати ва халқнинг аҳволи ўта аянчли. Айнан “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ўзбекистон инсоний эркинликлар бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда эканлиги, яъни КАТТА ЗИНДОНлиги, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича эса, Ғарбдан 30-40 баравар орқадалигини қўйиб турайлик, қўшнимиз Қозоғистондан 8-10 баравар орқада эканлигини ёзиб келмоқда. Ўзбекистондаги тожиклар режимнинг биронта ахборот воситаси, КГБ назорати остида ишлайдиган “Озодлик” ва ББС радиоларининг ўзбек хизматлари ҳам шуларнинг ичида, ғариб аҳволимизни тилга олдиларми? Йўқ.

Бунинг айбодори фақат журналитсларми? Йўқ. Ҳозир бош айбдор - КАТТА ЗИНДОНнинг ЗИНДОНБОШИси, демократия, ошкоралик ва сўз эркинлигининг, қолаверса ўзбек миллатининг бош душмани - Шавкат Мирзё ва унинг тақимидир. Журналистлар гўёки узоқ йиллардан бери воқеаларни тўғри ёритишдан қўрқиб яшаётганлари эса, уларнинг қонларига сингиб кетган иккиюзламачиликлари, қолаверса, ватан ва миллатга нисбатан қилаётган хоинликларнинг бош кўрсатгичидир.