09 April 2018
08:34 - Бу дунё шунақа ўзи: Ислом Цвилизацияси музейига унитазга бош қўйиб ухлаётган маст мусулмон аёлининг расми қўйиладими?

Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетаси ўта ғирт маст бўлган мусулмон аёл ва эркакларнинг тўғри келган жойда ва тўғри келган шаклда ухлаётганларида олинган расмлар дастасини кеча эълон қилибди. У саҳифага кирсангиз биттагина расм чиқади, аммо расмнинг икки четидаги икки ёққа қараган ўқларни босиб, 72 минг 170 та расмни бирма-бир чиқариш мумкин экан.

У расмларни битталаб кўриб чиқиш учун кимининг тоқати етишини билмаймиз, аммо бизнинг тоқатимиз тахминан 20-чи расмгача етди.

Қаранг, мусулмон аёлининг аҳволига. Ўта кайф остида ҳар қандай одам, ҳар қандай аёл ҳам, ҳар қандай мусулмон аёли ҳам, ҳар қанақа аҳволга тушиши мумкин. Аммо, ҳозир дунёда аёллар ярим яланоғоч эмас, сал кам бутунлай яланғоч ҳолда жамоат жойларида ҳам юришга бошлаганларига нима деймиз? Бундай мода мусулмон давлатларига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам етиб келиш арафасида-ку.

Шавкат Мирзиё Ислом Цвилизацияси музейи очиш ниятида эканлигини айтганда, устидан кулган эдик. Тўғри-да, у музейга Ислом уламолари Мирзи Улуғбекни ўз ўғлига ўлдиртиргандан кейин унинг жаҳонда 2-чи расадхонасини буздириб ташлашган ва бундай расадхона бўлганини ҳам ҳамманинг хотирасидан йўқ қилишган эди. Руслар Самарқандни босиб олганларидан кейин, рус археологи Вяткин сал кам 20 йил қидириб, у расадхонанинг қолдиқларини бизга топиб бергани ҳам ҳаммага маълум.

Демак, Шавкат Мирзиёнинг Ислом Цвилизацияси музейига қўядиган биттагина нарса бор – расадхона қолдиқларининг расми. Аммо расадхонани бу ҳолга Ислом уламолари туширганини ҳисобга олсак, бундай расмни музейга қўйиш Ислом устидан кулиш бўлади-ку. Ундан кейин ўтган сал кам 570 йил ичида мусулмонлар бошқа ҳеч нарса яратолмадилар ҳисоб-ку.

Аммо, тушкунликка тушиш керак эмас. Унитазга бош қўйиб ухлаётган мусулмон аёлининг расми Шавкат Мирзиё номи бериладиган Ислом Цвилизацияси музейига қўйилса, унии кўришга келаётганларнинг чеки ҳеч қачон бўлмаслиги муқаррардир.