09 April 2018
07:35 - Офарин Шавкат Мирзиёга: У ниҳоят пахтага етиб келди, Ўзбекистонда пахта дарахтлари яратилади!

Давлатни бошқариш нималигини ҳам билмайдиган Президент Шавкат Мирзиё деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гаримдори экиш ҳақида маслаҳатлар бериш каби ишлар билан машғуллиги устидан кулавериб чарчаган эдик. Бу ҳақда унга хабар бердилар шекилли, у жиддийроқ ишлар билан шғулланишга ўтганини кўрсатман деб, баттар кулгига қолди.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, шу кунларда Шавкат Мирзиё Ўсимлик Моддалари Кимёси Институтида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашиб, пахтачиликни ривожлантириш бўйича ҳам оламшумул маслаҳатлар берибди.

Унга кўра, энди пахта экадиганлар олимлар билан бирга ишлашлари керак. Чунки, пахтадан кўпроқ фойда олиш учун унинг янги навлари лозим, янги навларни эса олимлар яратадилар. Қандай гўзал мантиқ!!!! Наҳотки, шуни шу пайтгача дунёда ҳеч ким билмасди? Ўзбекистоннинг ўзида, АҚШда ва бошқа мамлакатларда 10 йиллардан бери пахтанинг ҳосилдорлигини оширадиган янги навлар яратиш устида ишлашмадими? Масалан, америкаликларда биздан яхшироқ навлар бўлса, улардан ўша етиштирилган тайёр навларни олсак бўлмайдими?

Бундай аҳмоқона саволларни тўхтатиб, Шавкат Мирзиёнинг таклифига жиддийроқ қараш керак. У пахта номли ўсимликнинг ҳосидорлигини ошириш эмас, пахтани дарахтга айлантириб, мисли кўрилмаган катта фойда олишни назарда тутаётганга ўхшайди. Агарда америкаликларнинг ҳам ҳаёлига келмаган ишни қилиб, пахтани дарахта айлантирсак, ҳар йил пахта экиш, уни етиштириш ва кейин ҳосилини териш ўрнига, фақатгина кутамиз, ва пахта дарахти пишганидан кейин, олма тергандек териб оламиз.

Ана ўшанда “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери таклиф қилаётган фундаментал сиёсий ва қтисодий ислоҳотларнинг кераги ҳам йўқ бўлади. Пахтани дунёга сотиб, мамлакат аҳолисининг ҳозир бизда қозоқлардан 8-10 баравар кам бўлган ўртача ойлигини юксалтирамиз, Россия ва бошқа мамлакатларда ишлаётган милиондан ортиқ ватандошларимиз орқага қайтадилар, КАТТA ЗИНДОНДА бўлса ҳам, фаровон ҳаёт кечиришга бошлаймиз.

Пахтани дарахтга айлантиришга ишониш - СССР замонида коммунизмга ишониш билан бир хил нарсадир, дейдиганларни Ўзбекистондаги янги КГБнинг тожик аслли раҳбари Ихтиёр Абдулла шу йил 30 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзини мухолифат санаб юрган айрим кучларнинг фаоллашуви, фаолиятларини қонунийлаштиришга интилаётгани замирида мамлакатга кириб, ундаги барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳаракат мавжуд”дир деган гапларига асосланиб, йўқ қилиб ташлаш зарурлигини нимагадир Шавкат Мирзиё айтмабди.

Аммо, унинг қуйидаги сўзлари устида ётволиб кулиш мумкин: “22 йиллик танаффусдан кейин янги академиклар тайинладик. Бу чорак аср дегани. Чорак аср давомида академия ривожланишига эътибор қилинмагани, менинг фикримча, жуда катта хато. Энди бу хатони интенсив ва прогрессив йўл билан тўғирламасак, анъанавий йўл билан ета олмаймиз.”

Бу 22 йилнинг 13 йили Шавкат Мирзиё Бош вазир эдику. Нима, у 13 йил ухлаган эди, энди ишламоқчими? Ухланган йиллар учун у қачон халқ олдида жавоб беради? Энг қизиғи, академиклар тайинланмайди, сайланади-ку, жаноб Шавкат Мирзиё. Ёки, КАТТА ЗИНДОНДА академикларнинг сайлашни ҳам йўқ қилдингизми?. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олар эканлар ва порахўрликсиз оилаларини ҳам боқолмас эканлар, улар бирон иш қилишларига ишонадиган аҳмоқ борми?

Эй, ўзбеклар, бу хабарда қўйилган саволлар устида ўйласангиз, бунақа президент билан келажагингиз йўқлигини тушунасиз. Шундай экан, ўз келажагини ўйлайдиган ўзбеклар майдонларга чиқиб, ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг тақдири устида ўйлашга, Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказишга зўрлашлари керак. Бошқа йўл йўқ.