08 April 2018
17:27 - Йўқолсин Туркистон! Ўзбекистон чегаарчилари Шавкат Мирзиёнинг тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида қирғизистонлик ўзбекни отиб ташладилар
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган gazeta.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Қирғизистон Давлат чегара хизмати 7 апрель куни Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон чегарачилари томонидан отилган ўқдан ҳалок бўлганини билдирибди.

Қирғиз томонининг талқинига кўра, Жалолобод вилояти Акси тумани Курулуш қишлоғида истиқомат қилган Ф. М. (1984 йилда туғилган) воқеа юз берган пайтда Қирғизистон ҳудудида бўлган ва Ўзбекистон чегарачилари унга ўқ узган вақтда Мамай аҳоли пункти томонига қараб ҳаракатланаётган бўлган. Эркак киши олган жароҳати туфайли Кербен шифохонасида ўлган.

Ўзбекистон тарафи, табиий, ўзини оқлаш учун чегарачиларимиз қирғизистонлик чегара бузғунчисини ушлаш бўйича чораларни кўришга мажбур бўлганлари, аввал огоҳлантирувчи ўқ отганлари, кейин бузғунчига қараб ўқ отганларини айтмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, ҳолок бўлган киши қирғизистонлик ўзбек бўлган ва қандайдир мақсадда чегарадан ўтмоқчи бўлган. Аммо, 21 асрда, глоболлашув асрида шундай айб учун қотиллик қилган ўзбек чегарачиларига нима дейиш керак.

Табиий, офарин дейиш керак. Чунки, улар Шавкат Мирзиёнинг қилаётган ишларидан сабоқ олиб, унга ёқадиган ишлар қилмоқдалар.

Айнан Шавкат Мирзиё қонхўр террористлар билан тинч музокаралар олиб бориш кераклиги ҳақида шармандаларча аҳмоқона таклифлар билан ўртага чиқиб, айни замонда, Ўзбекистоннинг мустақилликка эриштирган, ҳеч қачон қуролли курашни ҳам ҳаёлига келтирмаган “Бирлик” Партияси фаолларини, аниқроғи, партиянинг Андижон ва Сирдарё вилоятлари ташкилотлари раислари Мусажон Бобожон ва и Исроил Ризо кабиларни жазолаш билан овора. Демак, деб хулоса чиқардилар ўзбек чегарачилари, террористларга ўқ отмаймиз, улар билан Шавкат Мирзиё музокаралар олиб боради, бошқа арзимаган айб қилган ўзбекларни итдек ўлдираверамиз.

Шавкат Мирзиё нима дейиши ҳам аввалдан маълум: “Яшаворинг, муҳтарам чегарачиларимиз! Тўғри қилгансиз, отиш керак бу ўзбекларни. Энди мен, сизлардан ўрнак олиб, қирғизлар берган орденни улоқтиришни ҳам ўйлашга бошлайман. Бу туркийларни ўз жойига қўямиз. Аммо, Тожикистон билан чегарада ўқ отишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг. У ерларда аллақачон ўзбек ва бошқа туркийлар йўқ қилинган. Браво!”

Расмда бошқа бир ўзбекка “Вон отсюда!” деб бақираётган ўзбек чегарачиларини кўрмоқдасиз. Улар келажагимиз "Буюк Туркистон" эканлигини билишадими?