08 April 2018
16:55 - Ёмон хабар: Мазаси қочиб қолган Шавкат Мирзиё бугун уйидан чиқмабди

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари нуқтаи назаридан КАТТА ЗИНДОН бўлган, аҳолининг ўртача ойлиги қозоқлардан кўп марта озлиги туфайли ҚАШШОҚ КАТТА ЗИНДОН бўлган Ўзбекистонимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қилиш ўрнига, вилоятларга чиқиб “тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдори экиш” каби аҳмоқона таклифлар бериш шуғулланаётган Шавкат Мирзиё кеча ҳам тинч ўтирмасдан Тошкент шаҳри бўйлаб бир тийинлик фойдаси бўлмайдиган саёҳат қилибди.

Қизиғи шундаки, кеча у Яшнобод туманидаги замонавий ҳарбийлар шаҳарчаси қурилиши билан танишибди, “Олмос” маҳаллассида бунёд этилаётган кўп қаватли янги уйлар ҳам ўнлаб ҳарбий хизматчилар оиласига олам-олам қувонч олиб келиши шубҳасизлигини гапирибди.

Бундай хабарни ўқиган ақли бор одам шундай дегиси келади: “Эй, жаноб Президент, биров буни хоҳлайдими- хоҳламайдими, истайдими-истамайдими, ҳарбий қисмлар шаҳар ташқарисида бўлади. Табиий, оддий аскарлар казармаларда яшайдилар, аммо офицерлар ҳам ҳарбий қисмга яқин жойларда яшашлари керак, Тошкентнинг “Олмос” маҳалласида эмас. Наҳотки, Сиз бўлмасангиз ҳам, тақимингиздаги аҳмоқлар шундай оддий нарсаларни тушунишмайди?”

Русмдаги қўлида дафтар билан Президеннинг оёқ устида шунчаки айтаётган гапларини ёзиб олаётган биттасига қаранг. Яшнобод туманининг аҳмоқ ҳокими эмасмикан?

Шавкат Мирзиё ўзининг кечаги шаҳар айланиши навбатдаги масхарабозлик эканлигини тушуниб қолгани учун мазаси қочиб, бугун ҳеч қаерга чиқмаганга ўхшайди.