07 April 2018
11:36 - Қирғизистонда Сурияда ўрганиб келган жангари, ёки жиҳодчи ушланди, табиий, у ўзбек, ёки тожик

Қирғизларнинг Давлат Миллий Хавфсизлик Комитетига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, халқаро террористик гуруҳларнинг лагерларида дарс олиб, Марказий Осиё ва МДҲда террористик актлар тайёрлаш ва амалга ошириш учун келган Қирғизистон фуқароси Қирғизистонда қўлга олинибди.

1992 йили туғилган бу йигит Сурияда жиҳодчилар билан ҳукумат қўшинларига қарши урушда қатнашган экан. Ҳозир унинг устидан жиноий бошланибди, ўзи изоляторга ташланибди.

Қирғизистонда тарқатилган расмда бу жиҳодчи террористнинг кўзи бекитилган бўлса ҳам, у қирғиз эмас, ўзбек ёки тожиклиги билиниб турибди. Табиий, номигагина мусулмон бўлган қирғизлар ичидан жиҳодчи чиқармиди. Марказий Осиёда ҳар доим ҳақиқий мусулмонлар ўзбек ва тожиклар бўлган, шундай экан, террористлар ҳам уларнинг ичидан чиқиши табиийдир. Бундай жиҳодчиларнинг мақсади, ҳамма давлатларни - Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқиб - исломий, яъни мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшайдиган давлатга айлантириш ва бундай давлатларни Халифаликка бирлаштириш эканлигини ҳисобга олсак, бу жиҳодчи-тероррористлар ҳақиқий мусулмонлардир.

Ўзбекистоннинг саводсиз Президенти Шавкат Мирзиё Ислом Цвилизацияси марказларида айнан шундай террорист-жиҳодчиларни тайёрлаш ниятида эди, қирғиз-қозоқ-туркман раҳбарлари бунга йўл қўйишмаса, унинг иши чатоқ бўлади-ку. Шавкат Мирзиёни ўқитиш керак, бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Ана ундан кейин ҳақиқий, замонавий, дунёвий, Ислом дунёсини тараққиёт йўлига солувчи Ислом Цвилизацияси даври бошланади.