07 April 2018
01:17 - АҚШ Россияга қарши санкциялар рўхатини кенгайтирди, Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов у ерда йўқ
АҚШ Россия билан Украина туфайли юксалган совуқ урушини Англияда собиқ рус разведкачиси Сергей Скрипаль Россия тарафидан заҳарланишидан кейин яна ҳам авжига чиқармоқчи эканлигини, шу бу воқеа муносабати билан рус олигархларига қарши ҳам санкциялар киритиш ниятида ҳам эканлигини 5 апрелда билдирган эдик. Кеча санкциялар рўйхатига яна кимлар киритилгани эълон қилинди. У ерда 14 жисмоний ва 12 юридик шахс бор.

Масалан, Россия Хавфсизлик Кенгаши Котиби Николай Патрушев, Ички Ишлар Вазири Владимир Колокольцев, Федерация Кенгашининг халқаро ишлар комитети раиси Константин Косачев, Газпромбанк раҳбари Андрей Акимов, Газпром раҳбари Алексей Миллер каби Путинга яқин бўлган амалдорлар, Виктор Вексельберг, Олег Дерипаска, сенатор Сулейман Керимов каби миллиардерлар.

Бу рўйхатга АҚШнинг Молия Вазирлиги шу йил январь ойида, яъни Сергй Скрипалнинг заҳарланишидан анча аввал, “Кремль доклади” номли ҳужжатда норми тилга олинган ўзбек аслли Россия миллиардерлари Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов киритилиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинганди. Аммо, яхши бўлди, улар бу рўйхатга кирмабдилар.

Бу рўйхатга кирган жисмоний шахсларнинг активлари музлатилади, уларнинг АҚШдаги ташинмас бойликлари ва банкдаги ҳисоблари қўлга олинади, уларга АҚШга кириш таъқиқланади.