06 April 2018
18:25 - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий Аксилтеррор Тузилмаси Кенгаши ҳам Шавкат Мирзиёга тупирибди
ЎзАнинг хабарига кўра, Тошкентда 2018 йил 5 апрель куни Қирғизистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий Аксилтеррор Тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси бўлиб ўтган, унда Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва ШҲТ МАТТ Ижроия Қўмитаси вакиллари иштирок этган.

Хабарда айтилишича, ШҲТ МАТТнинг 2017 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи лойиҳалари маъқуллаибди ва, бундан ҳам муҳими, ШҲТга аъзо давлатларнинг 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури тасдиқланибди.

2019-2021 йилларнинг дастурида нималар борлиги айтилмайди, аммо умумий шаклда, ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги террорга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилгани тилга олинади.

Аввалари ҳам айтганимиздек, замонавий хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган ва тушунмайдиган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоғи ЎзА - бу хабарга оид ҳеч қандай талҳлил бермаган. Демак, таҳлил бериш ҳам бизга қолмоқда, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Тушуниш керакки, бутун дунёда бўлгани каби, ШҲТда ҳам террор деганда ислом терроризмини назарда тутишмоқда. Шундай экан, терроризмга қарши кураш – фақат Покистон ва Афғонистонда фаолият кўрсатаётган Толибон ҳамда кўп давлатларда, жумладан Хитойда ҳам ўз бўлимларини очиш билан шуғулланаётган ИШИДга қарши курашдир.

Ҳамма биладики, Ўзбекистон ва Афғонистон шу йил 27 март куни Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўтказганларида, у ерда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиё террорист ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифини қуйидаги сўзлар билан биз шарманда қилган эдик: «Нима, Шавкат Мирзиё шундай террористлар билан музокаралар ўтказиб, масалан, ҳафтанинг 3 куни Шариат бўйича, 3 куни Конституция бўйича, 1 кун эса ҳеч қандай қонунларсиз яшаш ҳақида келишиб олиш мумкин деб ўйлайдими?»

Эслатиш керакки, АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Томас Шеннон Тошкентдаги конференцияда иштирок этиш учун келишга тайёрланаётган кунлари Афғонистондаги муаммолар тинч йўл билан ҳал этилиши ҳақида гапирган эди. Унинг устидан ҳам кулиб, «Афғонистонда ҳафтанинг уч куни Шариат бўйича, уч куни дунёвий Конституция бўйича, 1 кун ҳеч қанда қонунларсиз яшаш ҳақида келишиладими”, деб кулган эдик.

Ҳеч шубҳамиз йўқки, бизнинг кулишларимиз АҚШ Давлат Департаментига ҳам етиб борган ва Томас Шеннон Тошкентдаги қисқа нутқида Афғонистондаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишни умуман тилга олмаган, очиғини айтсак, Шавкат Мирзиёга тупурган эди.

Энди кўриб турибмизки, ШҲТ МАТТ Кенгаши ҳам Шавкат Мирзиёга тупурган. Акс ҳолда, Ўзбекистон Президентининг ислом терроризмини тинч йўллар билан ҳал этишдек СТРАТЕГИК таклифи бу ерда ҳам тилга олинган бўларди-ку.