06 April 2018
16:24 - Алишер Навоий: Осон эрмас бу майдон узра турмоқ, Иродахонларни қайтадан одам қилмоқ!

Шу йил 31 март куни “Ҳаракат” Мустақил Ахборот Агентлигининг сайтига ва унинг Фейсбукдаги саҳифасига “Шавкат Мирзиё Ўзбекистон катта зиндон эканлигини, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 5-10 баравар камлигини Жиззахда айтмабди, нимага?” номли хабар қўйган эдик. Бу хабарни сал кам 8 минг одам ўқиди. 300 га яқин ўқучимиз унга “ёқтириш” белгиси қўйди, 8 киши бизга қарши чиқди. Бизга қарши чиққанлар ҳеч бир асос кўрсатолмасдан хуррилаётганлари учун, биз уларни чўчқа дедик. Бугун 6 апрель куни бу хабарга Ирода Охунова (расмда) исмли ўқувчимиз бир пост ёзди, биз жавоб бердик ва қисқа суҳбат каби бир нарса бўлди. Мана, шу суҳбатни ўқинг:

Ирода Ахунова: Хакикий хабар админлари не сизлар одамларга чучка диб мурожат киласиз ? Хурмат инсоф диёнат тушунолмадим хаммада хам узини тушунчаси ва фикри бор .биров факат сизнинг фикрингизга кушилса одам кушилмаса чучка ва хайвон деб хакорат килиш тугримикин? Хар бир одам яъни укувчи шу постлани укиб кимдирга ёкмаса ё танкид килса хакорат килишни бошлайсиз бу инсофданмикин .Ранжитиб куйган булсам узр бу менинг шахсий фикрим эди холос .

Haqiqiy Хabar: Ҳурматли Ирода Ахунова, қандайдир мулоҳазалар қилаётганингиз ўта олижаноб ва мақтовга арзийдиган ишдир. Лекин,... Ўзбеклар "ҳамма нарса лекиндан кейин бошланади", дейишларини билсангиз керак.

ТАРИХДА ҲЕЧ ҚАЧОН ДЕМОКРАТИЯНИ кўрмаган ўзбеклар, минг афсуски, биронта янги фикрни тушунмайдилар, Сиз каби мулоҳазалар қилололмайдилар. Кўриниб турибди-ку, Сиз ўз мулоҳазаларингизни ёзишдан олдини, бу ерга бошқалар қўйган постларни ва бизнинг жавобларни ўқигансиз.

Аммо, ҳеч ҲЕЧ КИМ, қайтарамиз, ҲЕЧ КИМ бизнинг хабардаги ФАКТларга ва биз билдираётган ФИКРЛАРГА бирон фикр ёзиш билан муносабат билдирмаган. Бизни сўқиб, ПРЕЗИДЕНТ улуғлигини "қуруқ сўзлар" билан қайтариб ётишибди. Қани, биронта ОДАМ, ҳатто СИЗ ҳам, бизнинг хабарни бир жумлалик бўлса ҳам анализ қилиб, муносабат билдирсангизлар эди, муносабат салбий бўлса ҳам, биз ТИЗ ЧЎКИБ РАҲМАТ деган бўлардик.

Иккинчидан, Сиз билмасангиз керак, тарихда бир БУЮК ЎЗБЕК бўлган. Исми Алишер Навоий, касби - шоир ва сиёсатчи. Унинг шундай сатрлари ҳам бор: "Одам эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидан ғами",

Биз ВАТАН ва миллатнинг ўта ғариб аҳволини, унинг ҒАМЛАРИНИ АНИҚ ФАКТЛАР билан кўрсатиб, Шавкат Мирзиё бундай нарсалар билан эмас, бир тийинга қиммат майда-чуйда масалалар билан шуғулланаётганини, бу кетишда КАТТА ЗИНДОН бўлиб қолаверишимизни, иқтисодиётимизниг кучи билан қозоқлардан орқадалигимиз ортиб бораверишини айтмоқдамиз. Бу гапларга МУТЛАҚО ЭЪТИБОР БЕРМАСДАН, ҳеч бир АСОССИЗ бизни ёмонлаб, шу аҳволга тушишимизга Бош вазир сифатида асосий айбдор бўлган Шавкат Мирзиёни улуғлаб ётган ўқувчиларимиз, Навоийга кўра, ОДАМ эмаслар.

Улар ОДАМ эмаслиги, демак, ҲАЙВОН эканлиги аниқ экан, уларни чўчқа, деймизми, эшак деймизми, ҳўкиз деймизми, аёлларни қанжиқ (итнинг урғочиси) деймизми, НИМА ФАРҚИ БОР?

Мақсадимиз - бу ҳайвонларни йўқ қилиш эмас, уларни қайтадан ОДАМ, қайтадан ЎЗБЕК қилиш. Аммо, бундайларни чиройли насиҳатлар билан ОДАМ қилиш учун юз йиллар керак. Шуни тушунганимиз сабабли, ОНГЛИ равишда, уларни 21 асрнинг ШОК ТЕРАПИЯСИ усули билан уриб, эсларини жойига келтириш ва қайтадан одам қилиш билан шуғулланмоқдамиз.

Яна БИТТА ФАКТни билишингиз керак. Йиллардан бери ҳаромий Ислом Каримни ва унинг "ўғли" (ўзи шундай дейди) Шавкат Мирзиёни танқид қилардик, бизга нари борса 10-15 киши "ёқтириш", яъни лайк белгиси қўярди. Ҳозир бу рақам МУДҲИШ тезликда ортишга бошлади. Масалан, шу хабарга шу дақиқагача 7 минг 600 киши ўқиди, 270 киши "ёқтириш" белгиси қўйди. Тушининг, Ўзбекистондк КАТТА ЗИНДОНДА ЗИНДОНБОШИНИ шафқатсиз танқид қилаётган хабарга бунча одамнинг "ёқтириш" белгиси қўйиши ЖУДА ҲАМ МУҲИМ факт. Шавкат Мирзиё Тошкентда яқинда Афғонистон муаммолари бўйича ўтказган бир тийинга қиммат халқаро конференцияси ҳақида хабаримизда ҳам уни шунчалик дабадала қилдикки, ўша хабарга ҳам шунча кўп одам "ёқтириш" белгиси қўйди ва қўйиш давом этмоқда. БОР-ЙЎҒИ 10 тача одам бизга қарши чиққан.

Илтимос, биз бу ерда келтирилган фикр ва фактлардан тўғри хулоса чиқаринг.

Ирода Ахунова: Хар ким узига кераклигини олиб фикрлайди ва мулохаза килади .гапирган гапи ва хатто олган нафасини жавобини хам инсонни узи беради .Шунинг учун хам бировни дилини огримасин диб ёздим .ман бу гапим билан киммидир химоя килиш ё киммидир ёмонлаш фикридан мутлако йирокман .бу ижтимоий тармок хамма уз фикрини эркин баён кила олиш мумкин ку аммо хар хил сукиниш ва хакоратлар эвазига эмас .Омон булинг .

Haqiqiy Хabar: Ирода Ахунова, Сизга ҳурмат кўрсатиб, қисқа бўлса ҳам ЛЕКЦИЯ ўқидик. Сиз эса "ҳар бир одам ўзига кераклигини олиб фикрлаши кераклигини" ёзмоқдасиз. Ҳар ким ўзига кераклик нарса ҳақида ўйласа, МИЛЛАТ деган тушунча йўқ бўлади. Одам - одам бўлса, ватан ва миллатини ҳам ўйлайди. Алишер Навоий айнан ўзинингина ўйлайдиганлар "Одам ЭМАСЛИГИНИ" ёзган эди. Сизни энди қайси категорияга ўтказишимиз керак, хурматли Иродамиз, гўзалимиз, ширинимиз, эркатойимиз....

Ҳа, Алишер Навоийнинг бошқа сўзларини ҳам эслаш керак: "Осон эрмас бу майдон узра турмоқ...". Унинг сўзларини 2-чи қаторини бироз ўзгартирайлик - "Ўзбекларни қайтадан одам қилмоқ."

Сизнинг 2-чи постингиз бу фикримиз мутлақо тўғрилигини ЯНА БИР МАРТА ииботламоқда.

Ирода Ахунова: Навоийнинг сузларини узгартиришни кераги йук у айтадиганини аник айтиб булган .Хайр.

Haqiqiy Хabar: Гапни айлантириш билан шуғулланаётганингиз кўрсатмоқдаки, Сиз ҳали Навоий айтган "халқ ғами" устида ўйлайдиганлардан эмассиз. Демак, иккинчи тоифадансиз. Нима ҳам қилардик:

Осон эрмас бу майдон узра турмоқ,
Иродахонларни қайтадан одам қилмоқ!

Унутмайликки, Алишер Навоийнинг истаги бўйича Ирдохонларни тезроқ ОДАМ қилмасак, қўлларидаги фарзандлари ўнгдаги расмдагидек бўлиб қоладилар.

* * * * * *



Ҳа, кўриб турибсизки, ўзбек миллати ҳали ғариб аҳволда ва Ирода кабиларни қайтaдан ОДАМ, қайтадан ЎЗБЕК қилиш осон иш эмас. Аммо, биз бундай ишга унинг осон эмаслигини билиб туриб қўл урганмиз ва мақсадимизга эришамиз. Эслатиб ўтамиз, расмий номи “Ҳаракат” Мустақил Ахборот Агентлиги бўлган “Ҳақиқий Хабар” – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчисидир. “Бирлик”нинг асосчиларидан бири бўлган хонанда Дадахон Ҳасан куйлагандек: “Қўшил бизнинг сафларга, эй, майли кетса жон энди”.