05 April 2018
22:43 - Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасидаги муҳитни Шавкат Мирзиё яхшилай олмайди, унинг иши ҳам эмас. Унинг иши сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган gazeta.uz Интеррнет нашри ҳач бир таҳлилсиз тарқатган хабарига кўра, шу режимнинг раҳбари Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолабди

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг асосий фаолият йўналишлари, унинг Низоми ва таркибий тузилмаси бугунги шиддатли давр талабларига тўла жавоб бермаяпти”, дейилибди Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик руҳидаги қарорида. Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси мустақил ташкилот, унингн фаолияти Конституция дорисида бўлиши керак ва тамом вассалом. Шавкат Мирзиё шахс сифатида бу Уюшманинг фаолиятига баҳо беришга ҳаққи бор, аммо президент сифатида Уюшманинг фаолиятига аралашишга ҳаққи йўқ. Қолаверса, у баҳони “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан ўрганиб бериши керак. Бизнинг баҳо эса аввалдан маълум – бу каби аҳмоқона, Ватан ва Миллат муаммолари билан иши бўлмаган Уюшмага халқ тупириши керак ва у ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.

Эй, ўзбеклар тушунинг, бунақа масхарабозча қарорлар чиқаришдан нарига ўтолмайдиган президент билан келажагингиз йўқ. Маълумки, ҳозир Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда, яъни КАТТА ЗИНДОНдир, иқтисодиётимиз шунчалик дабдалаки, бизда аҳолининг ўртача ойлиги Қозоғистондан, турли маълумотларга қараганда, 5-10 баравар камдир.

Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун мамлакатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилиш, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий майдонга расман чиқаришга рухсат бериш, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, катта корхоналарни хусусийлаштириш, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ўзи Ислом Карим билан биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлаш устида ўйлаши ва ишлаши керак. Уу бундай ишларни “Бирлик”сиз бажаролмаслигини ҳозир аҳмоқ ҳам кўриб турибди.

Яна ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиёнингн бу қарорни чиқаришдан мақсади Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасини тожиклар режимига хизмат қиладиган ташкилотга айлантиришдир. Аслида, бу ишни 1989 йили Ислом Карим қилиб бўлган ва 53-54 лақабли ўзбек миллатининг хоини Салой Мадаминнинг ёрдамида Ўзбекистон Ёзувчилар Ташкилотини ўз хизматкори қилиб олган эди. Шавкат Мирзиё бу йўналишда ҳаромий отаси Ислом Каримдан ҳам олға кетоламан деб ўйлаётган бўлса янглишади.