26 March 2018
22:49 - АҚШ ҳукумати фуқаролик жамияти вакилларининг озод қилинишини олқишлади, Мусажон Бобожоннинг айнан бугун жазога тортилганичи?

Сўнгги бир ҳафтада олти нафар маҳбус (журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расуловни ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамовалар) озод қилинишини АҚШ ҳукумати олқишлади. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳбусларни озод этиш орқали фуқаролик жамиятини руҳлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

“Биз келгусида ҳам миллий ислоҳотлар режаси ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш йўлида Ўзбекистон ҳуқумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали муносабат ўрнатишга чақирамиз” – дейилади шу муносабат тарқатилган расмий хабарда.

Қизиқ, амекрикаликлар бугун Қува туман судида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” Жамияти фаоли Мусажон Бобажонга ёлғон айбномалар билан 3 йиллик шартли қамоқ жазоси берилгани муносабати билан норозилик ҳам билдиришадими? Нима бўлса ҳам, "Ҳаракат" уларни шундай қилишга чақиради.