26 March 2018
17:12 - Шавкат Мирзиё бироз чекинди, аммо бу етарсиз: «Бирлик» ва «Эзгулик» фаоли Мусажон Бобожонга 3 йил шартли қамоқ жазоси берилди

Аввалги хабарларимидан маълумки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Ангдижон вилояти бўлимининг раиси ҳам бўлган Мусажон Бобожон устидан диний ақидапарстлик айби билан Фарғона вилояти Қува туманида жиноий иш очилиб, иш судга берилган, суд бу ишни кўришни шу йил 6 апрелда бошлаб, 26 апрелда тугатган ва ҳукумат қораловчиси уни 4 йил қамоққа ташлашни талаб қилганини ҳам ҳисобга олиб, ҳукм 9 март куни эълон қилинишини билдирган эди.

Ўз-ўзидан маълум эдики, бу иш Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмаси билан «Бирлик» Партияси га қарши олиб борилаётган босимлар доирасида очилган. Табиий, қораловчи каби мавжуд режимнинг қўғирчоғи бўлган судья, ўша режимнинг ҳукмини эълон қилади, тамом-вассалом.

Бу орада Мусажон Бобожон шу иш бўйича Шавкат Мирзиёга хат ёзиб, ўзига қарши қўйилаётган айбларнинг ҳаммаси қалбаки эканлигини кўрсатиб берди. “Эзгулик” судьяга Мусажон Бобожонни оқлашга чақирувчи мактуб ёзди.

“Бирлик” Партияси Абдураҳим Пўлат 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси Баҳодир Ваҳобовга Мусажон Бобожонов устидан кўрилаётган иш бўйича муҳим фикр ва далилларга асосаланган очиқ хат йўллади. Интернетда ҳам эълон қилинган хатда шундай жумлалар ҳам бор эди: “Мусажон Бобожоновни гўёки ақидапарастлиги учун жазога тортсангиз, бутун дунё, биринчи навбатда, Ғарб, жумладан, АҚШ олдида, Ўзбекистоннинг ва Ўзбекистонда ҳамма нарсани ижобий томонга ўзгартираман деб баёнотлар бериб ётган Президент Шавкат Мирзиёнинг обрўсини бир пул қиласиз. Дунё танийдиган демократик “Бирлик”нинг фаоли қамоққа ташланиши, унинг яқинлари ва сафдошларига зарба бўлиши ўз-ўзидан маълум. Аммо, ташқаридан Ўзбекистонга ҳам катта зарба келади.” Хат эса, қуйидаги жумла билан тугалланган: “Сиздан илтимос қиламиз, бу иш бўйича Мусажон Бобожоновни айбдор деб топманг, уни жазога тортманг. Акс ҳолда, ҳаммамиз уятга қоламиз.”

Шундан кейин суд ҳукмини ўқиш бир неча марта қолдирилди ва нияҳоят бугун ҳукм ўқилди. Суд Мусажон Бобожоновнинг Фарғона вилояти ИИБ томонидан мусодара қилинган компьютеридан қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг “Пайғамбарлар тарихи” номли мажмуаси ва унинг ичидан 24 та аудиофайл, шунингдек, “Жаннатга ошиқлар” номли рисола матни топилгани, мазкур асарлар адабиётшуносликка оид суд экспертизаси томонидан диний фундаментал адабиёт сифатида баҳолангани, Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Мусажон Бобожоновни Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 2-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топгани, судда Мусажон Бобожонов ва унинг адвокатинингн чиқишларини ҳисобга олиб, Мусажон Бобожоновга 3 йил муддатли шартли қамоқ жазоси берди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Мусажон Бобожоновнинг Президент номига, Абдураҳим Пўлатнинг туман суди раисига юборган очиқ хатларининг таъсирида остида тожиклар режими тўла бўлмаса ҳам, бироз орқага чекинди ва Мусажон Бобожонга шартли қамоқ жазоси бердирди.

Мусажон Бобожон бу ҳукум устидан юқори инстанция судига апелляция аризаси ва ўзи ҳамда оиласига етказилган моддий-маънавий зарарни қоплаш талабномаси бериш ниятида. “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” Жамияти ҳам ўз фаолларини ҳимоя қилиш учун курашни ва ўзларига уюштиирилаётган босимларга қарши ҳаракатларни тўхтатмайдилар.